Миробод туманида жойлашган Тошкент давлат Шарқшунослик университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 3-январдаги "2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сон қарорининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган семинар ўтказилди.
Тадбирда туман прокурори Б.Т.Абдуллаев, туман ИИО ФМБ бошлиғи О.Хаджаев, туман адлия бўлими, халқ қабулхонаси, Миллий гвардия, маҳалла уюшмаси, камбағалликни қисқартиши ва бандлик бўлими, ёшлар ишлари агентлиги, соғлиқни сақлаш бўлими, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиқлари, тумандаги барча маҳаллалар “еттилиги”, фавқулодда вазиятлар бўлими, “Инсон” маркази, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда турли масъул ташкилотларнинг раҳбар ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда Қарорда белгиланган вазифаларни маҳаллаларда амалга ошириш, хусусан, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга масъул давлат ташкилотлари раҳбарлари, "маҳалла еттилиги"га юклатилаётган вазифалар ва аниқ соҳавий жавобгарлик тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.