Президент Администрацияси масъул ходими ва Яшнобод тумани прокурори З.Р.Зиядуллаев ва сектор раҳбарлари билан биргаликда энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда коммунал хизматларнинг қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Унда қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун коммунал хизматларни шай ҳолатга келтириш, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни дарҳол ҳал этиш, шунингдек пойтахтда жамоат жойи, шу жумладан, кўчаларда содир этилган жиноятчиликларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг тинчлигини сақлаш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.