Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ПА ва бошқа бавлат ташкилотларида кутилаётган қисқартиришлар бўйича изоҳ берди.
Асадовга кўра, бундай қисқартиришлар орқали барча давлат идоралардаги штат бирликларини мақбуллаштириб бориш доимий жараёндир. Ва бундан асосий мақсад бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.
Шунингдек, давлат раҳбарининг матбуот котиби берган тушунтиришга кўра, бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.
Албатта, бюджет маблағларининг оқилона сарф этилишига интилиш ижобий ҳаракат ва бундан мамлакатнинг ҳар бир фуқароси манфаатдор. Бироқ бир ўй бор — ушбу изоҳдан келиб чиқилса, давлат идораларида янги иш ўринларини ташкил қилишда бир-бирини такрорловчи функцияларнинг бўлмаслиги, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самаралироқ бўлиши ҳамда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш масалалари олдиндан кўрилмаганми? Бу мураккаб таҳлилларни ўз ичига олувчи ҳамда инсон омили билан боғлиқ масала эканлиги тайин. Шундай экан, барча ОАВ, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари расмий ҳамда ишончли манбалар орқали олинган маълумотларга таянишлари афзалроқ.