Тўғри, йигитда ташқи кўрк, мансаб ва имкониятлар кўлами бисёр бўлиши мумкин. Аммо, унинг чинакам мард йигитлиги, инсоний ибрати қиладиган ишларида, ҳаракат-фаолиятида, эзгу ниятлари ва унинг амалида ўзини намоён этиши мумкин. Тағин, унинг қўли очиқлиги элга ёзадиган дастурхонида («ош-нони»), саховатпешалигида ҳам маълум бўладики, буни шоирнинг алоҳида таъкидлаши бежиз эмас. «Ош-нон» мазмуни албатта халққа узлуксиз зиёфатлар бериш, тўй устига тўйлар қилиб, каттадан-катта дастурхонлар тузаш деганидан эмас. «Ош-нон» саховатнинг, қўли очиқликнинг рамзий маъносига эга.
А.Х.Б.:-Махтумқули умрини, ижодини оддий, ҳимояга муҳтож кишилар учун бағишлаган сиймо эканлигини унинг ҳар бир шеъри орқали ҳам билса бўлади. «Махтумқули айтар, фақир ноласи, Оламда йўқ эрур анинг қиёси» дея, шоир дунёдаги энг азиятли энг оғир иш – бу фақир, бечора кишиларнинг нотексликданми, йўқчиликданми, зулм-зўравонликданми чеккан нолалари эканлигини уқтирмоқда. Бу – золимларни, юлғичларни, муттаҳамларни бундай зўравонлик ва шафқатсизликдан огоҳлантириш, қайтариш даъвати ҳамдир. Акс ҳолда, бундай золимларнинг қисмати энг олий жазо – қабр азоби, дўзах оловида куйиши билан боғлиқ бўлади:
Фақирни йиғлатган золим боласи
Тор лаҳатда – мозоринда беллидир.
Шундайки, инсонпарвар шоир Махтумқули ўз асарлари билан ҳамонки одам боласи учун куюниб, унинг аччиқ, аянчли қисматига дарддошлик қилиб турибди.
2
Эзгулик ғояси, эзгулик маънавияти адабиёт, санъат ва илм-фан тизимининг етакчи масалаларидан бири сифатида аҳамиятлидир.
Адабиёт ва педагогиканинг бир-бирига яқинлиги, бир-бирига суяниб иш тутиши маълум илмий-маърифий ҳақиқат. Бадиий асарлар тарбия жараёнида энг кўп асқотадиган, таъсирчан ва мароқли таянчлардан бири. Шунингдек, илм олиш, фан асосларини ўрганиш жараёнининг самарадорлиги, таъсирчанлигини ўрганиш жараёнининг самарадорлиги, таъсирчанлиги учун ҳам бадиий асарлар, образлар алоҳида аҳамият касб этиши мумкин. Буюк тарбиячи шоир Махтумқулининг:
Ер осмонмонча фарқли одам одамдан,
Кимнинг сўзи заҳар бол томмас кимдан.– мисраларидаги ғояга таяниб айтадиган бўлсак, бир-биридан еру осмонча фарқ қиладиган одамларнинг машаққати экан.
Машҳур чех педагоги Ян Амос Коменский ёзган эдики, «ўқувчиларни қийнамай, зериктирмай, дўқ-пўписа қилмай ва урмай, балки, аксинча ўйнашиб ва ҳазиллашиб, уларни фан чўққиларига бошлаб чиқиш лозим» (Я.А.Коменский. Буюк дидактика. Тошкент – 1975, 49-бет).
Т.Ж.:-Мана, шундай мақсад йўлида Махтумқулидек шоирнинг шеърий асарлари, ҳаётбахш пандномалари ҳам асқотиши, мароқли восита вазифасини бажариши мумкин. Шу маънода биз Махтумқулидан аввало шарқона ахлоқ-одоб тарбиясинигина эмас, шундай мумтоз одоб мажмуининг таълимини ҳам олишимиз мумкин бўлади.
Махтумқули, қўлинг чеккил ҳаромдан,
Иймоннингга нуқсон етар зиёндан,
Яхшиликни умид этма ёмондан,
Бўлар бола ёш чоғидан беллидир.