Махтумқули мероси -- инсоний қадриятлар хазинаси
Учинчи китоб.”Махтумқули, халқ ёдидан айрилма...”
Қодир Жаббор, Сендан тилагим кўпдир...
(Таниқли шоир, филология фанлари номзоди, доцент Тилак Жўра билан мулоқот)
Абдуғаффорхон Бухорий:- Тилак ака, биласиз, ҳар бир соғлом жамиятда инсон омили, одамзотнинг яхши кунлари, фаровон ҳаёти учун кураш тамойили етакчи, балки, бош масалалардан бири бўлиб келмоқда.
Дунёда шоирдан шоир кўп, артисдан артист кўп. Лекин булар орасида кўпчилик халқ севадигани, асарларини ихлос билан ўқийдиган, қўшиқларини миллионлаб жон қулоғи билан тинглайдиган истеъдод эгалари бармоқ билан санарликдир.
Тилак Жўра:- Тўғри айтасиз, Махтумқули деган катта-кичик тарафидан ихлосмандлар жуда ёқтирадиган шоирнинг ҳар қандай кишининг ҳам қалбини ларзага соладиган шеърлари инсониятни жудаям ҳайратлантиради. Махтумқули буюк бир дардкаш санъаткор сифатида инсон учун нақадар куюнувчи, унинг азиятларидан ўртанувчи зот эди. Бундай дардкашлик унинг деярли барча шеърлари таркибига сингиб кетган.
Дунёга одамнинг ҳеч кўзи тўймас,
Киши лоф сўзлаюр – илгари бўлмас,
Одамларнинг фазилати тенг эрмас,
Тилдан, дилдан, қилиғидан беллидир.
Бу мисраларнинг ҳар бирида инсон учун қимматли ўгит ҳам, инсон ва замон ҳақидаги фалсафий қараш ҳам, одамзот учун куюнчаклик ҳам ўз мужассамини топган. «Дунёга одамнинг ҳеч кўзи тўймас» – дейиш билан шоир мол-мулк, ҳисобсиз бойликни қанча кўп тўплагани билан барибир кишининг бундан кўзи тўймаслиги ҳақидаги асл ҳақиқатни фалсафий теранликда ифодалаган. Шу билан бир қаторда унда донишманд шоирнинг молу мулк дунёсига кўзи тўймас одамнинг аянчли, маънан паст аҳволига нақадар куюниши ҳам сезилиб турибди. Сўнгра лоф сўзлайдиган, яъни, гап-сўзлари деярли ёлғон-яшиқдан иборат кишининг «илгари бўлмас»лиги – иши ўнгланмаслиги, бирор ёруғ мақсадига эришмаслиги ҳам шоир романидан куюнчаклик билан талқин этилган. Шу билан бирга, файласуф Махтумқули Оллоҳ бандаларининг ҳаммасиям қилиқ-хосияти, фазилатини ҳаётидан тенг эмаслигини ҳам билади. Шу боисдирки, ҳаммадан ҳам яхшилик, эзгулик кутиш лозим эмас. «Беллидир» деб аталган шеърдаги «Нелар бўлмас одамзотнинг бошинда, Муносиби бўлмаса тенг-тўшинда» — мисраларида ифодаланган фикр Махтумқули ижодининг марказий масалаларидан бири сифатида характерлидир. Бу – нарса шоирнинг инсон учун дилкашлилиги, куюнчаклиги билан алоқадор туйғу. Шоирнинг одамзот учун нақадар ўртаниш билан фикр юритаётганлигини ўз теранлиги билан тушуниб етмоқ лозим бўлади. У одамни хатолар қиладиган, шунинг оқибатида бошига турли офатлар тушадиган жонзот сифатида билиб, буни аллақандай таъна қилиб айтаётгани йўқ. Асло. Бу ўринда инсонсевар санъаткорнинг хом сут эмган бандаларнинг хато қилиши, адашиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги теран хулосаси муҳим. У шунинг учун ҳам билиб-билмай гуноҳга ботган, тасодифан хато қилиб, балойи-қазо кунларга қолган бандалар қисмати ҳақида чуқур инсоний дарддошлик билан фикр юритмоқда. Бу ўринда Махтумқулининг яна бир ўта ҳаққоний, дардли қараши мавжудлигини ҳисобга олиш керак. «Муносиби бўлмаса тенг-тўшинда» дейиш орқали шоир инсоннинг адашишига, хато ёки гуноҳ қилишига ўзга бир душман, ноқобил, алдамчи, номард кимсаларнинг сабабчи бўлишини таъкидламоқда. Шак-шубҳасизки, бу аслида жуда тўғри ҳаётий ҳодисотларнинг баёнидир. Махтумқулининг шеърларидан бирида «Нодон дўстдан доно душман афзалдир», деган ҳикматни эслаймиз. Одамизот аксари ҳолларда дўстига, яқин кишисига ишониб, доғда қолади. Чунки, ҳатто ўзига ишонмаган одам баъзида дўстига, яқин қариндошига, ҳамкасбига чин дилдан ишонади ва суянади. Халқ мақолида «Ишонмагин дўстингга – сомон тиқар пўстингга», дея бекорга уқтирилмаган. Махтумқули яхши кишиларни «Муносиби бўлмаган» тенг-тўшлардан, яъни, номард ва ғирром «дўст»лар қилғилиғидан огоҳлантирмоқда. Бундай огоҳ чинакам ахлоқий аҳамиятга эга.
Йигит фарқин маълум этар ишинда,
Тафовути ош-нонинда беллидир.