ТОКСИКОЗ ҚАЙДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?
Ҳомиладор аёлларнинг 60 фоизи 12-13 хафтагача эрта токсикоз белгилари: бўшашиш, иштахасизлик ва кўнгил айнишига шикоят қилади. Кўнгил айниши доимий ва ҳар бир нарсага бўлади.
Токсикоз касаллик эмас, ҳомиладор аёл организмининг специфик ҳолати ҳисобланасада уни инкор этиб бўлмайди. Токсикознинг оғир шаклларида қайт қилиш сони 5-6 мартагача бўлиб, ҳам онага ҳам болага хавф туғдириши мумкин. Энг юқори асоратлар ҳомилдор аёл вазнининг кескин тушиши, сувсизланиши, фойдали микроэлементларнинг йўқотилиши, артериал қон босимини ўйнаши билан характерланади. Шундай вазиятлар бўладики врачлар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун хомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш даражасига боради.
Токсикозни нима келтириб чиқаради?
Ҳозиргача токсикозни ривожланиши тўғрисида аниқ бир тўхтамга келинмаган:
1. Энг тарқалган назария бу организмнинг ҳомиладорлик натижасида гормонал фоннинг бузилиши ҳисобланади. Бу фон алмашинув маҳсулотларини етарлича ўзлаштирилмаслиги олиб келади ва кўнгил айниши билан намоён бўлади.
2. Токсикоз организмнинг ҳимоя вазифасини ўташи, қайт қилиш орқали она ва болага айни пайтда керакциз бўлган моддалар ва гормонларни чиқариб ташлаши ҳақида илмий фикрлар ҳам мавжуд.
3. Яна бир тахминларга кўра, токсикоз бу руҳий кечинмалар оқибати ҳисобланади. Бўлажак фарзандини севишига қарамасдан ҳомиладор аёлни янги ҳаётга кўникишда кучли ҳавотир эгаллайди. Шу каби доимий ички зўриқишлар натижасида иштаҳа бўғилиб, кўнгил айниши пайдо бўлади.
4. Токсикознинг ривожланишига сабаб бўлувчи яна бир қанча омиллар мавжуд бўлиб, улар ошқозон ичак трактини сурункали касалликлари, асаб тизими ишини бузилиши, аёлнинг ёши ва ирсий мойиллик бўлиши мумкин.
Кўнгил айнишини қандай йўқотиш мумкин?
Токсикоз даволанмайди, аммо унинг белгиларини камайтириш ва ҳомиладорликни кечишини енгиллаштириш мумкин.
Биринчи ўринда овқатланиш рационини нормага келтириш, яъни овқатланиш мунтазам, тез-тез (6-7 маҳал) ҳар 2-3 соатда бўлиши лозим. Бундай режим ошқозонни ортиқча тўлиб кетмаслиги ва қонда қанд миқдорини бир хилда ушлаб турилишини таъминлайди. Овкат рационини оқсил маҳсулотлари (балиқ, творог, қайнатилган гўшт), мевалар, витаминга ва дағал клетчаткага бой маҳсулотлар ташкил қилиши керак. Вақтинча бўлсада дудланган, шўр, газланган, ёғли махсулотлар ва шоколаддан тийилиб туриш лозим. Буларнинг бари ошқозон ичак йўллари ишини бузади.
Агар токсикоз наҳорги оч қоринга пайдо бўлса, буни йўқотишнинг йўли осон – ўрнингиздан туришдан олдин печене ёки тўғраб қуритилган нонни яхшилаб чайнаб енг ва оз-оздан газланмаган сув ёки шакарсиз чой ичинг. Бу организмнинг барча тизимларини мувозанатини таъминлайди ва 15 дақиқадан сўнг бемалол ўрнингиздан туришингиз мумкин. Умуман олганда доимий равишда крекер, тўғраб қотирилган нон, қуритилган мева маҳсулотлари, ёнғоқлар куннинг бошқа пайтлариа ҳам (ўқишдами, ишдами) яхши ёрдам беради.
Токсикоз белгиларини йўқотиш учун фаол ҳаракатланиш, тоза ҳавода сайр қилиш ва қарши кўрсатмалар бўлмаса ҳомиладорлик фитнеси билан шуғулланиш фойдали. Бу белдаги оғриқларни камайтириб, сийдик тутолмасликни олдини олади, стрессни камайтиради, кечки токсикозни олдини олади, тана вазнини назорат қилиш ва эрта туғиш хавфини олдини олади.
Фақат кучли ва кескин ҳидларгагина токсикоз чақириладиган аёлларнинг муаммоси енгил – бундай пайтларда ўзингизни турли «ароматлардан» чегаралаш керак.
Энг қийини деярли барча нарсага (ҳид, дамлик, тиқилинч транспорт, овқат ейиш, чарчоқ) ривожланадиган токсикоз ҳисобланади. Бу ҳолатларда симптомларни йўқотиш учун бир қатор комплекс чоралар кўрилади. Дам олиш, обаки конфетлар, лимон аромати, сайр қилиш ёрдам беради, Кўнгил озиши ва қайт қилишга қарши таблеткалар ичилади. Кўп аёлларга врачлар «Лимонтар» буюриб, унинг таркибида лимон ва қахрабо кислоталари мавжуд. Бошқа ҳолларда витамин А, Е, С ва фолиев кислотаси буюрилади.
Айтиб ўтиш лозимки хар қандай стресс токсикозни кучайтиради. Камроқ асабийлашишга, кўпроқ сайр қилишга ва яқинларингиз билан кўпроқ мулоқотда бўлишга ҳаракат қилинг.
@tibbiymaslahatlar