Иммунотерапия (иммунитет... ва терапия) — бемор организмига ваксиналар, шифобахш зардоблар (биопрепаратлар) юбориб, инфецион касалликларни даволаш. Бунда организмга киритилган ваксина беморнинг ўз кучларини инфекцияга қарши курашга сафарбар қилишига туртки беради. Шифобахш зардоблар билан даволашда организм муайян инфецион касаллик микроби ёки шу микроб токсинларидан ҳимоя қиладиган иммун жисмлар (антителолар)ни тайёргина олади. Бундай ҳолда иммунитет 1 — 1,5 ойгина сақланиб туради. Ваксинотерапияда автоваксина ва анатоксиндан ҳам фойдаланилади. Кейинги йилларда узоқ вақтгача тузалиши қийин бўлган касалликларни ваксина (БСЖ) билан даволаш ҳам мумкин.
👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEyvMuk0ly4fUfeY1Q
👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEyvMuk0ly4fUfeY1Q