Нега “Барча йўллар Римга олиб боради” дейишади?
Бу машҳур ибора ўз илдизини Қадимги Рим тарихидан олади. Ўша даврда барча йўллар провинцияларни бош шаҳар — Рим билан боғлаш учун лойиҳалаштирилган эди. Рим империяси тарихдаги энг кенг тарқалган йўл тармоқларидан бирини яратган. У ўз даврида тахминан 80 000 кмни ташкил этган.
Йўлларда махсус мил тошлари — милиарийлар ўрнатилган бўлиб, улар Римгача бўлган масофани кўрсатган. Шу туфайли, бундай йўлга тушган ҳар қандай сайёҳ пойтахтга бориш йўлини осонликча топиши мумкин бўлган. Бу учун у энг кенг йўлни танлаши кифоя қилган
Ушбу йўллар тармоғи Римни ўша даврдаги дунёнинг марказига айлантирди ва машҳур ибора пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бу ибора эса ҳамма йўллар битта мақсадга олиб боради деган маънода қўлланилади
@themantiq