Шунчаки актриса эмас: Голливуд юлдузи Хеди Ламарр Wi-Fi, Bluetooth ва GPS каби замонавий технологияларнинг асоси бўлган частота сакраши деб номланган техникани ихтиро қилган
Голливуд юлдузи ва эҳтимол Диснейнинг "Оппоғой" филмининг прототипи бўлган Хеди Ламаррни дунёдаги энг гўзал аёл деб номлашган
Ламарр туфайли нафақат Wi-Fi ва Bluetooth, балки АҚШ Қуролли Кучлари томонидан ишлатиладиган сунъий йўлдош алоқа тизими ҳам пайдо бўлган
2005-йилдан бери Австрия, Германия ва Швейтсария 9-ноябр кунини Ихтирочилар куни сифатида нишонлайдилар. Сана тасодифан танланмаган: 1913-йилнинг шу куни тарихга Хеди Ламарр номи билан кирган Хедвиг Эва Мария Кислер дунёга келган
Унинг оиласи - Галисия яҳудийлари - Венада яшаган. Отаси Эмил банк директори, онаси Гертруда пианиночи бўлиб ишлаган. Хеди ёлғиз фарзанд эди.
Хеди ўз ихтиросидан ҳеч нарса ишлаб олмади - у ҳамма жойда қўлланила бошлаганида, патент муддати тугаган эди. У ҳам олим сифатида тан олинмаган
Ламарр фан соҳасидаги ютуқларининг ҳақиқатдан тан олиниши фақатгина 1990-йилларга келиб рўй берди. 1997-йилда Электрон чегара жамғармаси унга ва Жорж Антейлга Пионер мукофотини топширди. Хеди ихтирочи сифатида ўзига бўлган кутилмаган қизиқишга истеҳзо билан жавоб берган: "Вой, мен тўсатдан ақлли бўлиб қолдим"
2000 йил 19 январда Хеди Ламарр вафот этди. У вафотидан кейин АҚШ Миллий ихтирочилар шон-шуҳрат залига киритилди. Ламарр амин эди: "Одамларнинг мияси ташқи кўринишдан кўра қизиқроқ" ва бугунги кунда у гўзал актриса сифатида эмас, балки "Wi-Fi онаси" ва ихтирочи сифатида тобора кўпроқ эсланмоқда
Ламаррнинг қизи Денис: "У феминист бўлиб ўз даврини белгилади", дейди. "Уни ҳеч қачон бундай аташмаган, аммо у аниқ
шундай эди."
@themantiq