NASA астероид тупроғида Ерда ҳаёт пайдо бўлиши учун зарур молекулаларни топибди
2023-йилда OSIRIS-REx миссияси доирасида Ерга етказилган астероид тупроғи намуналарида олимлар аммиак, фосфатлар ва ДНК ҳамда РНК тузилиши учун зарур бўлган барча бешта азотли асосларнинг юқори миқдорини аниқлашди
Олимлар ўнлаб йиллар давомида коинотда ҳаёт асоси бўлган углерод бирикмаларини излашган эди. Бенну астероиди намуналари эса шу пайтгача топилмаган муҳим қисм бўлиб чиқди. Аммиак аминокислоталар ҳосил бўлиши учун керак, аминокислоталарсиз эса оқсиллар ҳам мавжуд бўлолмасди. Фосфатлар эса ДНКнинг барқарор тузилишида муҳим рол ўйнайди
Шунингдек, астероид тупроғида эриган моддалар буғланишидан қолган туз кристаллари аниқланди. Бу эса Бенну ажралиб чиққан йирикроқ астероиднинг ички қатламларида сув ҳавзалари мавжуд бўлиши мумкинлигини кўрсатади
Тахминларга кўра, Ерда ҳаёт пайдо бўлиши учун зарур бўлган асосий компонентлар Ер ва Беннунинг "катта ака-укалари"дан бири билан тўқнашуви натижасида сайёрамизга етказилган бўлиши мумкин
@themantiq