20% экспорт божи газни ички бозорга йўналтиришга рағбат бермайди, газ экспортига 100%лик бож керак!
Экспорт тартиб-таомилларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш мақсадида 86 турдаги товарларга экспорт божлари жорий этилаётгани бу маданиятли ташқи савдо қоидалари томон олдинга ташланган навбатдаги қадам, албатта.
Қоида тариқасида ички бозорда юқори дефицит ҳолати, тўйиниш даражаси паст ёки рақобат йўқ товарлар бўйича тақиққа тенг бўлган юқори экспорт божлари киритилади. Яна шунингдек, Давлат раҳбарининг фармонида айтилганидек, маҳаллий хом-ашё асосида қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун ҳам бу керак.
Шу маънода табиий газ учун 20%лик экспорт божи ўрнатилгани иқтисодий мотивларини тушуниш қийин. Айтайлик, Ўзбекистон ва Хитойдаги нархлар тафовутида бу газ экспортини тийиб қололмайди, қайтанга янада рағбатлантиради. Ўзи 2021 йилгача ҳам газ экспортига 20%лик акциз солиғи бўлганини бир эслайлик. Яъни бу мутлақо таъсирсиз, ҳатто мантиқсиз бож.
20% бож яширинча газ экспортчисига айланган олигархларни табиий газни ички бозорга, чуқур қайта ишлашга сотишга ундайди деб ўйлайсизми? Газимизни бебилиска талаётган олигархлар йилига 5 ой газсиз ишламай ётадиган GTL заводга газ сотадими, иссиқхоналарга газ берадими ёки тушуми офшорларга оқадиган Хитойга экспортни маъқул кўрадими?
Газ экспорти учун 20%лик бож гуруч, пахта толаси ва линти, металл чиқиндилари экспорти учун ўрнатилган 100%лик бож фонида ҳатто кулгули кўринади.
Шундай экан, агар миллий иқтисодиётимизни, халқимизни, бизнеслар манфаатини ўйласак, газ экспорти учун бизга 100%лик, яъни тақиқловчи экспорт божлари керак!