Кредитлар нархи учинчи ой кетма-кет арзонлашмоқда
Бир ойлик танаффусдан кейин кредит ва депозитлар ставкалари яна эълон қилина бошлаган.
Февраль якунлари билан миллий валютадаги кредитларнинг ўртача тортилган ставкаси 0,1 фоиз бандига пасайиб, 23,2%ни ташкил этган. Чакана кредитлар ставкаси 24,1%, корпоратив кредитларники эса 22,5%дан иборат бўлган.
Миллий валютадаги муддатли депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси 19,2%гача тушган (-0,3%). Бунда чакана депозитлар 22,1%дан, корпоратив депозитлар 16,9%дан жалб қилинмоқда.
Асосий ставка 0,5 фоиз бандига туширилган июль ойидан буён ўртача тортилган ставка кредитлар бўйича 0,3 фоиз бандига, депозитлар бўйича 0,1 фоиз бандига пасайган.
Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 20 мартга белгиланган.