Давлат қарзи 2024 йилда 5,3 млрд.долларга ўсган
2024 йил давомида Ўзбекистон давлат қарзи 5,3 млрд.долларга ошиб, 2025 йил 1 январь ҳолатига 40,2 млрд.долларга етган. Йил давомида давлат ташқи қарзи 4,1 млрд.долларга (жами ташқи қарз билан адаштирмаслик керак), давлат ички қарзи 1,2 млрд.долларга ўсган.
Жон бошига ҳисоблаганда, Давлат қарзи 1 000 доллардан ошиб, 1 070 долларга етган (2024 йил 1 январда 949 доллар эди).
Жаҳон Банки Ўзбекистоннинг энг катта кредиторига айланган (7,6 млрд.доллар).
Энг кўп қарз бюджетни қўллаб қувватлаш учун олинган (15,3 млрд.доллар). Кейинги ўринда жами энергетика (5,7 млрд.доллар). Лекин кейинги йилларда бюджетни қўллаб қувватлаш учун олинаётган қарзлар ҳам билвосита субсидиялар орқали энергетикага кетаётгани ҳисобга олинса, қарзимиз ошаётгани омилларини тушуна оласиз.