Уй-жойга инвестиция депозитга нисбатан жозибадорлигини йўқотган
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳисобларига кўра, 2025 йил январь ойида пойтахтда кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги 2024 йилнинг феврал ойидаги ўртача 32,4%дан 7,6%гача секинлашган.
2024 йилнинг ярмидан бошлаб уй-жойга инвестициялар даромадлилиги жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депозитлардан олинадиган ўртача даромадлиликдан (ўртача 22%) паст даражада шаклланиб келмоқда.
Ўрганишлар бир хонали уйларнинг даромадлилиги секинроқ, икки ва ундан кўп хонали хонадонларнинг даромадлилиги тезроқ тушаётгани тенденцияларини кўрсатган.
Лекин шаҳарнинг айрим туманларида аномал ўзгаришлар ҳам кузатилган. Хусусан, чекка Бектемирда бир хонали квартиралар даромадлилиги 46,8%дан 54,3%гача кўтарилган. Марказ Мирободдаги бир хонали квартираларнинг даромадлилиги эса ўтган йилги 53,0%дан минус 1,7%гача пасайган.
Пасайиш тенденциясига қарамай, икки ва уч хонали квартиралар учун даромадлилиги жозибали ҳудуд Яккасарой, тўрт хоналик квартиралар учун эса Чилонзор бўлиб қолмоқда.