Ўзбекистонда ягона товар биржаси қолди
Кеча “Rеspublikа ko’p tarmoqli agrosаnoаt birjаsi” АЖга биржа фаолияти учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддати олти ой муддатгача тўхтатилгани эълон қилинди.
Халқ тилида Агросаноат биржаси деб аталадиган биржа Ўзбекистондаги иккита товар биржасидан биттаси эди. Энди мамлакатда ягона Республика товар хом-ашё биржаси қолди.
Рақобат қўмитаси лицензия тўхтатиб қўйилгани ҳақидаги хабарида бунга сабаб бўлган ҳолатларни батафсил очиқламаган, фақат қарор
апелляция шикояти бериш муддати ўтгандан сўнг расман кучга киришини қўшимча қилган холос.
34 йиллик тарихга эга бўлган Агросаноат биржасининг лиценцияси, агар адашмасам, биринчи марта тўхтатилмоқда. Биржани расмий сайти exchange.uz ҳозирда очилмаяпти.