“Биз мажбурламаяпмиз, хусусий банкларнинг ўзи ташаббус беряпти”
Бугунги анжуманда хусусий банкларнинг “маҳалла банкирлигига” мажбурланаётгани бўйича саволлар янграгани йўқ.
Лекин кеча бўлиб ўтган арафа-учрашув, журналист ва блогерлар билан медиа-мулоқот пайтида бу савол кўтарилган.
Маҳаллабай бўйича ишлайдиган ёш мутасаддиларидан бири ўша саволга жавоб берган ҳам. Айтилишича, хусусий банклар мажбурланмаяпти, хусусий банкларни ўзи маҳаллабай ишлаш “жозибадорлигини” билиб, ўзи ташаббус беряпти экан.
Албатта, янги замонда бундай иккиюзламачи шаблонларни кўп эшитгансиз, масалан, ўқитувчилар ўз ихтиёри билан шанбаликка ойлигини ўтказиб беришади, фермерлар пахта нархини тушириб беришни сўрашади ёки хусусий университетлар қанақадир кенгашга 4%лик тушумини бериш бўйича ташаббус кўрсатишади.
Нима бўлгандаям, бундай жавобни тўқий олган мутасаддининг янги Ўзбекистонда келажаги порлоқ. Ҳоким бўлади ёки Микрокредитбанкка раис.
Дарвоқе, маҳалла банклигига мажбурланган хусусий банклар гўёки ҳаммасини ўз ихтиёри билан қилишаётгандек, банкка хос бўлмаган маъмурий ишларини пиар-реклама қилишниям бошлашган (шунча совурилган харажат камдек).
Ҳартугул, бу мажбурий кампания ва кўзбўямачиликларга гуржи, можор ва қозоқ қардошлар илкидаги банклар жалб қилинаётгани йўқ. Балки ҳозирча шарманда бўлишдан уялишган, лекин бу уят кейинги бет қотиш босқичигача. Дев акамиз бизга тегмайдилар, бизни хафа қилмайдилар, дегувчилар эса доим янглишади.