Иқрорнома
UzTest тан олишича, 1 ноябрдан 12 ноябргача марказ 600 дан ортиқ автомобилни синовдан ўтказди. Полигоннинг қуввати кунига 50−60 та — йилига 22 мингта автомобилни текшириш имконини беради.
Ўтган йили 62 минг ортиқ автомобиль импорт қилиниб, тахминан шунча мувофиқлик сертификати берилган. 2024 йил 8 ойида 48 минг автомобиль импорт қилинган.
Бу тайёр иқрорнома. Исталган нормал давлатдаги маҳкамада ва нормал судда Uztest'га қарши даъво беришга ва етказилган зарарларни қоплашга асос бўлади. Тасаввур қилаяпсизми, UzTest полигонида синов ўтказиш имконияти 3 карра камлигини била туриб, синовларни бошлаш қанақа оқибатлар яратишини тасаввур этган ҳолда, шу ишга қўл уришган. Бу синовлар ўтказишдан мақсад истеъмолчилар учун таваккалчиликни камайтириш ҳам эмас, электромагнит мослик синовидан ўтказиш ҳам эмас, йўқ жойдан муаммо ясаб, импортчи мокки ва истеъмолчиларни бездириш бўлган. Ва Uztest бунинг уддасидан чиқди. Ўнлаб тадбиркорлар “энасини эмсин” дея қўл силтади ва ишини тўхтатди. Яна тўхтатишади. Ўзи учун четдан автомобиль олиб келган одамлар ҳам қайтиб бу ишга қўл урмайди.
Худди шу методичка маиший техника импортини чеклаш учун февраль ойида “Eltech-Lab” МЧЖ воситасида қўлланган эди. Энергесамарадорлик тестини ўтказиш бўйича ҳеч қанақа ускунаси бўлмай туриб, ҳукумат энергосамарадорлик бўйича тест ўтказиш мажбуриятини киритган. Шу протоколни олигархлар дастёри агентлик тайёрлаган, бош вазир ўринбосари имзо чеккан. Синов учун биронта асбоби йўқ бўла туриб “Eltech-Lab” МЧЖ тадбиркорлардан миллионлаб долларлик совиткич, музлаткич ва кондиционер қабул қилаверган. Навбат кўп дея ойлаб чўзиб юраверган. Тадбиркорлар синган, миллионлаб зарар кўрган.
Сиз нима деб ўйлайсиз, “Eltech-Lab” МЧЖга бирон чора кўрилдими? Йўқ. Етказилган зарарлар қоплаб берилдими? Йўқ. Бош вазир ўринбосари ва агентлик раҳбарига ҳеч қурса сиёсий жавобгарлик эълон қилиндими? Йўқ.
Чунки мақсад ҳеч қанақа синовлар ўтказиш ва шу орқали сифатни таъминлаш эмас, маиший техника импортини чеклаш бўлган. Бўлди.
Бу сафар ҳам шундай бўлади.