30та банкни маҳаллабай судраб ўлдиргандан, битта Маҳаллабай банк яхши эмасми?
Хабарингиз борми, йўқми, "банкирларнинг уйғониши" эълон қилингач, аввал давлат банклари, кейин уларнинг сафига хусусий банклар ҳам қўшилиб, бир неча йил аввал бўлгани каби маҳаллабай тизимида ишлашни бошлашди. Албатта, ҳозир гап маҳаллабай ишлаш тизимидаги вазифаларнинг банкларнинг фаолиятига хос ёки хос эмаслиги ҳақида эмас.
Гап шу аномал реалликлар шароитида меҳнат сарфи, ресурсларнинг сафарбар этиш ва маъмурчиликнинг камроқ зиёнли вариантини танлашда. Қайтараман, Афзаллик ҳақида эмас, камроқ зиёнли йўлдан юриш ҳақида гап.
Ҳукумат шу йўлни танлаган экан, 30та банкни қийнаб судрагандан, триллионлаб даромадлардан ва миллиардлаб солиқлардан воз кечишга тайёр экан, битта агент билан ишлагани яхши эмасми?
Инфратузилмаси, ходимлари, оилавий тадбиркорлик деган балода орттирган тажрибаси, триллионлаб қарзларини қайтариш ўрнига уставга конвертация қилаётгани, ёмонлашиб бораётган активлар сифати, ноль, балки манфий репутацияси билан машҳур зараркунанда давлат банклари борку. Шулардан бирини танланглар. Ташқи бозор билан алоқаси минимумини. Марказий банк ҳам нормативларига кўз юмиб тураверади. Майли ана ижтимоий банк бўлсин, Ташриф банк бўлсин. Истанглар, Маҳаллабай банки деб қайта номланглар. Маҳалла ассоциациясига ўтказиб берсаям бўлади. Ҳаммаси бир жойда, бир қўлли бўлади. Мажлисларда турғазиб сўрайдиган жавобгарни қидиришга ҳожат қолмайди.
Саналган мезонларга бир эмас, иккита, ҳатто учта давлат банки мос тушади. Уларни барибир тузатиб бўлмайди, узркуя, биноларининг нархида ҳам сотиб бўлмайди. Шулардан энг расво биттасини ажратиб олинглар, барака топгурлар.
Ишонинг, халқаро молия ташкилотлари ҳам буни олқишлайди.
Масалан, M — MahallaBank. Логосиниям алиштириш шарт эмас, бир қаранг.