Карантин талатўпида айрим ҳужжатлар лойиҳаси эълон қилиниб кўз кўрмай, қулоқ эшитмай, шоша-пиша кучга кириб ҳам кетаяпти. Бу ҳужжат лойиҳаси эса шундоқдан шундоқ ўтиб кетмаслиги лозим.
Солиқ қўмитаси банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби лойиҳасини эълон қилди.
Лойиҳага кўра, хусусан жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 млн.сўмдан (шу жумладан, чет эл валютаси миллий валюта эквилентида бўлган тақдирда) ва трансакциялар сони 10 тадан ошган P2P операциялари тўғрисидаги ахборотларни солиқ идораларига тақдим этиш белгиланган.
Нега 30 млн? Нега 10та транзакция? Демак миллионлаб оддий фуқароларнинг банкдаги операциялари лупа остида текширилади, ҳамма "под колпаком" бўлади, банк тизимидан яна пул қочади. Яширин иқтисодиёт айримлар истаганидек яна гуллаб-яшнайди.
Нега, мақсад нима десанг, бутун дунё практикаси шу дейишади.
Хўп. Бутун дунё практикасида чиновниклар ва уларнинг қариндошлари даромад, харажат ва активлари мажбурий декларацияланиши ҳам бор. Нега буни қилмайсизлар? Ё тепадаги айрим миллиардер амалдорларнинг оёқларига болта ургиларинг келмайдими? Нега триллионлар масаласи, ҳали тайёрмасмиз дея пайсалга солинаверади-ю, оддий фуқароларнинг 30 млнлик операцияси назорат остига олиниши керак?
Ўқинг ва албатта савол қўйинг!
@the_bakiroo