Яна бир молиявий тузоққа тушиб қолишимиз мумкин. Бу сафар олий таълимда
Пандемия йилини ҳисобламаганда, учинчи йил кетма-кет тўлов-контракт миқдорлари оширилмай қолмоқда (бу даврда ўзбек сўми 40 фоиз атрофида қийматини йўқотган). Гўёки тижорий мустақиллик берилган университетларда ҳам контракт миқдори оширилмайдиган бўлди. Зўрку, дейишга унча шошилманг. Ҳа, зўр, лекин оқибатлари ҳам бор.
Биринчидан, давлат назоратидаги университетларнинг, ҳатто уларга мустақиллик берилган бўлса ҳам молиявий аҳволи таранглашиб бормоқда. Ўзи ўтган йилиёқ ўнлаб университетлар ё зарарга ё нолга ишлашни бошлаган. Табиийки, бу университетларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, профессорлар таркибини моддий рағбатлантириш, илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш ишларига салбий таъсир кўрсатади ва кўрсатмоқда. Ҳамма талаб қилишни яхши кўрадиган таълим сифати бузилишни бошлайди ва бошламоқда.
Иккинчидан, харажатларни қоплаш учун университетлар суперконтракт ва супер-суперконтрактлар орқали талаба йиғишга мойиллиги ортади ва ортмоқда. "Ўқишга кириш осон, битириш қийин бўлиши керак" қоидаси бу ерда амал қилмайди. Чунки давлат университетлари контракт асосида таълим олувчиларга сон жиҳатдан аллақачон қарам бўлиб улгурган. Энди улар ўзлари ўтирган шохни ўзлари кеса олмайдилар, ҳатто бу ҳақда шовқинли баёнотлар айтилаётган бўлса ҳам.
Учинчидан, контракт суммасини оширмаслик стипендиялар миқдорини ҳам оширмай туришга етаклайди. Чунки олий таълимда асосий харажатлардан бири стипендия тўловлари. Эслатиб ўтамиз, охирги марта стипендиялар 2021 йилда индексация қилинган. Ҳаттоки махсус стипендиялар миқдори ҳам ўзгаришсиз қолмоқда. Бу йилдан базавий стипендия минимал истеъмол харажатларидан де факто ортда қолди. Демак, ҳар бир стипендия оладиган талабани энди расман камбағал деб ҳисоблаш ҳам мумкин.
Тўртинчидан, нархларни узоқ вақт сунъий равиишда ўзгартирмай ушлаб туриш, бу электр ё газ бўладими, олий таълимда контракт бўладими ё айтайлик, бу картошка бўлса ҳам масала ечимини ва ўша товар-хизматни сиёсийлаштиради. Кейинги ҳар бир қадамни қўйишнинг ижтимоий нархи ошиб бораверади, оқибатлар қимматлашаверади. Яъни эзгу мақсад йўлида қопқонга тушилади. Биз олий таълимда контракт нархлари бўйича шунинг чегарасида турипмиз. Эртага нархларни ҳатто таннарх даражасига олиб чиқиш учун ҳам сиёсий қарор қабул қилишга тўғри келиб қолади. Ёки бўлмасам субсидияланадиган, бюджетга қўшимча юклама бўладиган яна бир сегментни қабул қилиб оламиз.
Ҳаммасини кўтара оламизми?