Дўстим Жавоҳирбек Рустамов, биз қайси лавозимда ишламасак ўзимиздаги инсоний ҳислатларни юқотмасликка ҳаракат қилдик. Сизни нега ҳурмат қиламан биласизми? Сиздаги инсонийлик доим, Сизда уфуриб туради. Биз қилдик, Мен қилдим тушунчалар бизга хос эмас, булар ҳаммаси Тангрининг инояти, Президентимиз ва халқимиз ишончи! Биздаги яхши ҳислатлар агар бўлса, ота-бобомиздан, ёмонлари ўзимизники. Аллоҳга шукр, ҳар бир кунимизга чин маънода шукрона қиламан. Хулоса ўрнида айтаманки, ким қайси лавозимда ишламасин биз халкка хизматчимиз, умуман рости менга одамларни гапи қизиқ эмас, ўзи ўлар беш кунлик дунёда ота-онамизни рози қилиш ҳаммамизга насиб этсин. Сизга ҳам доим шунақа камтар, ҳалол инсон бўлиб қолишингизни сўраб қоламан!
Ҳурмат билан Темур Поёнов
Ҳурмат билан Темур Поёнов