Temur Poyonov️️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


©️ 𝐒𝐡𝐚𝐱𝐬𝐢𝐲 𝐛𝐥𝐨𝐠
🇺🇿

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Tor ko‘ngulluk beklar, man-man damang, kenglik qiling,
To‘qson ikki bovli o‘zbak yurtidur, tenglik qiling.  

Birni Qipchoq-u Xitoy-u birni Yuz, Nayman damang,
Qirq-u Yuz, Ming son bo‘lub bir jon oyinlik qiling.  

Bir yaqodin bosh chiqorib, barcha bir to‘ng‘a kirib,
Bir o‘ngurluk, bir tirizlik, bir yaqo, yenglik qiling.  

Kim qo‘yubdur, uhdayi o‘z mulkungizdin chiqmayin,
Ikki, uch, to‘rt da’visin etmakni, ko‘tahlik qiling.  

Mardlar maydon chekib, rangin ko‘torib zaxmlar,
Sizga yo‘q ul javhare yuzga upo-englik qiling.

Turdi Farog'iy


Forward from: Daryo | Rasmiy kanal
Sardor Umrzoqovga yana bir vazifa yuklatildi

Prezident maslahatchisi Tahliliy va tadqiqot tuzilmalar faoliyatini tashkil qilish bo‘yicha tuzilgan Muvofiqlashtiruvchi kengashga mas’ul bo‘ladi.

Batafsil — https://daryo.uz/nqDXgFzY

👉 Obuna bo‘ling - @daryo


Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчисига қўшимча ваколатлар берилди — Президент қарори

Қарорга (31.12.2024 йилдаги ПҚ-467-сон) кўра:

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш сиёсий ва иқтисодий ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб боради.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Кенгаш фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:

▪️хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;

▪️давлат ва жамият қурилиши;

▪️ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

▪️ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

▪️ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

▪️экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.


🎄 #HAPPY_NEW_YEAR

🎄 Kirib kelgan Yangi 2025-yil barchangizga muborak bo‘lsin!

TemurPoyonov | 👍 Instagram


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

🇺🇿 Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

TemurPoyonov | 👍 Instagram


⭕️Qadrli yurtdoshlar!

🎄Yangi yil – yangi orzular, yangi reja va yangi imkoniyatlar fasli. Sizlarni kirib kelayotgan 2025-yil bilan chin yurakdan tabriklayman!

🚩 Bu yil har biringiz uchun yuksak marralarni zabt etish, katta maqsadlarga erishish va yangi imkoniyatlar eshiklarini ochadigan yil bo‘lsin. Sizdagi kuch-g‘ayrat, ishtiyoq va yangilikka intilishlaringiz yurtimiz rivoji uchun mustahkam poydevor bo‘lib xizmat qiladi.

🎄 Yangi yil sizning orzu-istaklaringiz amalga oshadigan, do‘stlik va birdamlik ruhi bilan to‘lgan unutilmas yilga aylansin.


Yangi yilingiz qutlug‘ bo‘lsin!

TemurPoyonov | 👍 Instagram


-Bilasanmi, hayotda eng qiyini nima?
- Ishontirish!.
-Yolg'ongami?
....
-Haqiqatga!.

https://t.me/temurpoyonovv


Ассалому алайкум ҳурматли Муроджон Бердиалиевич!

Эътибор ва эътироф учун миннатдорман! Сизга, ҳам Қашқадарё вилоятимизни ривожлантиришдаги хизматларингиз йўлида доимо соғлик-саломатлик ва тинчлик-ҳотиржамлик тилайман!

846 0 3 10 58

Ассалому алайкум дўстларим, бошланган кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!

Сиз ҳам ўқиган энг сўнгги (китоб) асарингиз номини коментда қолдиринг, яқинда "алмашамиз" лойихасини ўтказамиз, кимда қанақа адабиёт бор ва қанақа адабиётга алмашади, албатта ўқиб қайтариш шарти билан. Ўзизники ўзингизга қолади албатта. ☺️

Тушунмаганлар қайта ўқисин


https://t.me/temurpoyonovv


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
©️ Yapon xalq maqoli

"Agar noto'g'ri poyezdga chiqgan bo'lsang,
eng yaqin bekatda tushib qolgin.
Chunki, masofa uzoqlashgani sari
- qaytish bileti qimmatlashadi."


https://t.me/temurpoyonovv


Qo'limdan kelgani shu...

O’rmon mudxish tezlikda yonardi. Kichkinagina chumchuq yo’lidagi guldan, panjalari bilan suv olib, o’rmon ustiga uchdi va tag’in daryoga shoshdi. Shunda o’rmonning yonishini kuzatib turgan hayvonlardan biri kulib baqirdi.
– Hey, o’rmonni bir tomchi suv bilan qutqaraman deb o’ylayabsanmi? –
Chumchuq javob berdi:
— Nima qilay axir, mening qo’limdan keladigani shu. Men harholda qo’limdan kelganini qilyapman…


Xulosa: O’rmon yong’inini – davlatimizdagi muammolar desak, agar har bir inson davlatimizni rivojlantirish uchun qo’lidan kelgan ishni qilsa, aminmanki, davlatimiz rivojlangan davlatlar orasiga tez orada kira oladi.

Rashod Nuri Gentegin

https://t.me/temurpoyonovv


Forward from: GENERALISSIMUS
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
O`z hayotini yurt ravnaqi, qonun ustuvorligiga baxshida etgan fidoiy inson adliya katta maslahatchisi Dehqonboy Abdullayev hamkasblari tomonidan xotirlandi.

@generalissimo_marshal


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик тармоқлари қурилиши билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства транспортной инфраструктуры и инженерных коммуникаций в Новом Ташкенте.

#Mirziyoyev #tanishuv #YangiToshkent #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Инсонлар сени хато англаганларига хафа бўлма. Чунки эшитганлари сенинг овозинг, хаёлидан ўтказганлари эса ўз тушунчаларидир.

Мавлоно Румий


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРАКАТУҲУ


Оппоқ вароққа бир қора нуқта қўйинг-да, сўнг одамлардан вароқда нима кўряпсизлар? дея сўранг! "қора нуқта кўряпмиз", дейишади.
Вароқнинг оқ томонлари қаёққа кетди?! Кў-ўп инсонлар ҳам худди шундай, фақатгина хатоларингизни кўрадилар.


Яхши нарсалар ҳақида ўйланг...
Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг...

https://t.me/temurpoyonovv


ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД

Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб:
— Сен ким бўласан? — деб сўрабди.
— Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди.
— Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом.
— Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди.
Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб:
— Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди.
— Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Термизий).

"Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан.

https://t.me/temurpoyonovv


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бахтли яша кулиб, умр бир марта берилади! Ризқ Аллоҳдандир, уни ҳеч бир банда Сендан ололмайди!


Ассалому алайкум дўстларим! Бошланган кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!


Derlarki, senga jon chekkanning sen ham joni bo'l,
Senga ishonganning sharaf-shoni bo'l.
Boshi ko'kka yetsa qulab ketsa ham,
Qadringni bilganning qadrdoni bo'l

20 last posts shown.