ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТЛАР – САНЪАТКОРНИНГ ЁРҚИН КЎЗГУСИДИР
Ахлоқан пок инсон, бу аввало, имони бут, эътиқоди баланд, маънавияти етук, безовта қалб, ҳамиша изланувчан шахсдир. Бундай изланувчилар, ҳаёт билан ҳамнафас, шижоатли касб эгалари - санъаткорлар, саҳна усталаридир. Халқни ҳар тарафлама тоблаб бориш, уларнинг қалби, дилига эзгулик уруғини қадаш ғоятда муҳимдир. Саҳнада ҳаётнинг аччиқ-чучугию пасту баландини, қувончу ташвишларини кўрсатиб бера оладиганлар ҳам саҳна усталари, маҳоратли санъат аҳлидир. Ана шундай истеъдодли, Аллоҳ қонига касбини сингдирган, забардаст дейишга арзигулик истеъдод эгаси - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг етук устоз санъаткори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист - Малика Қаюмовадир.
Санъатнинг турлари кўп. Аммо, театр сеҳрлилиги билан ўзгача бир олам, шундай санъаткорлар борки, улар айнан театр учун туғилган. Театрни севишади, ҳаётларини бошқа хеч бир санъат тури билан тасаввур қила олишмайди.
Батафсил