Рукн: Биз учрашган кун
Илҳом ва Гуласал: “Бизнинг бахтимиз устуни...”
– Илҳом, Гуласал авваломбор, сизларни кириб келган 2025 йил билан муборакбод этаман! Янги йилнинг илк ҳафтасида сизлар билан янги бир лойиҳада суҳбатлашиб турибмиз. Сизларни бу лойиҳага таклиф қилганимни сабаби эса оилангизга, муҳаббатларингизга бўлган ҳавасдир. Келинг, саволимни илк бор бир-бирингизни кўрган ўша дамлардан бошласак. Ўшанда қалбларингизда қандайдир илоҳий ҳиссиёт кечганми?
Илҳом Атамирзаев: Сизни ва сиз орқали юртдошларимизни Янги йил билан муборакбод этамиз. Гуласални илк бор санъат олийгоҳига ҳужжатларимни топширгани борганимда кўрганман. Уларни топшириб, ўртоғим билан олийгоҳ ҳовлисида гаплашиб турганимизда бинодан Гуласал чиқиб келган. Ана ўша лаҳзалардаёқ мана шу қиз менинг тақдирим эканлигини англаганман, ҳис қилганман. Фақат энди Гуласални розилиги олиш қолганди холос... Талаба бўлганимиздан кейин олти ой давомида уни кузатиб, сўриштириб юрдим. Сўнгра, ўзи билан гаплашиб, аввал дўстликни таклиф қилганман.
Батафсил