#OAV_biz_haqimizda
“Одамга ёрдам беринг!”
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 22 ноябрдаги “Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида таниқли адиб ва драматург Қўчқор Норқобилнинг “Одамга ёрдам беринг!” асари асосида саҳналаштирилган спектакль премьераси бўлиб ўтди.
Режиссёр Алижон Ҳасанов саҳналаштирган ушбу спектакль ўз касбини қисмат деб билган фидойи шифокор ва ҳамширалар ҳақида. Драмада юрт бошига пандемия балоси ёғилган кезларда ҳаёт-мамот синовида матонат кўрсатган тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнати, айтиш жоизки, ўлимни бўйнига олиб беморлар умрини сақлаб қолишга жазм қилган кишиларнинг жасорати юксак даражада ўз ифодасини топган.
Батафсил