Маҳмудхўжа Беҳбудий
Таниқли драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йили 19 январь (айрим манбаларда 20 январь кўрсатилган) Самарқандда туғилган. Яссавий авлодидан. 18 ёшидан қозихонада мирзалик қилган, қози, муфти даражасига кўтарилган. Беҳбудий ҳаж сафарида бўлган чоғида Арабистон, Миср, Туркияни кезиб чиққан (1899—1900). Саёҳат давомида янги мактаб (усули жадид) очиш фикри мустаҳкамланиб борган. Самарқанд яқинидаги Ҳалвойи қишлоғида Ажзий, Ражабаминда Абдулқодир Шакурийлар билан ҳамкорликда янги мактаб очган. Беҳбудий Қозон ва Уфага бориб (1903-04), у ердаги янги усул мактаблари билан танишган, татар зиёлилари билан алоқани йўлга қўйган. Янги мактаблар учун дарсликлар тузишга киришган. Кейинчалик (1908 йилда) Шакурийнинг Ражабаминдаги мактабини Самарқанддаги ўз ҳовлисига кўчириб келтирган. Беҳбудий 1911 йилда «Падаркуш» драмасини ёзган. Бу биринчи ўзбек драмаси эди.
Батафсил