🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Японияда ўзбек маданияти элчиси тайинланди
Япония билан маданий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида машҳур қўшиқчи ва ижрочи Машу Комазаки ўзбек маданиятининг ушбу мамлакатдаги элчиси этиб тайинланди.
Тайинлаш маросимида Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов мамлакатимиз ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Машу Комазаки хонимга “Ўзбекистон маданияти элчиси” кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.
Дипломат “Ўзбекистон маданияти элчиси” мақоми биринчи марта Япония фуқаросига берилганини таъкидлаб, Ўзбекистон ҳукумати Япония билан маданий алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.
Машу Комазаки бундай фахрий унвонни бергани учун миннатдорчилик билдирди. Унинг таъкидлашича, бу мақом унинг кейинги фаолиятида катта имкониятлар яратади.
“Япониядаги маданий тадбирларда янграган ўзбек миллий мусиқаси японларни Ўзбекистонга ташриф буюришга илҳомлантиради. Уларнинг онгида бу оҳанглар буюк ипак йўлидаги сирли мамлакатнинг ёрқин қиёфасини яратади” - дейди у.
Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot
Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三