Tayinlov.uz | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарорларига биноан тайинланганлар ҳақида ахборот берувчи канал
Диққат!
Барча хукуклар химояланган. Каналдаги маълумотлардан фойдаланилганда, хавола курсатилиши шарт.
Биз билан алоқа
@Tayinlovbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Мухитдинов Содик Собирович Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.  

С. Мухитдинов Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги - муҳандис-қурувчи. 2004 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2004 йили Наманган вилояти техник рўйхатга олиш кадастр бюроси техник инвентаризатори вазифасидан бошлаган.

Наманган шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат унитар корхонаси бошлиғи, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти  мудири бўлиб ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.   

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Пайзиев Хуршидбек Комилжонович вилоят ҳокимлиги муассислигидаги „Наманган ҳақиқати" газетаси бош муҳаррири лавозимига тайинланди.

Хуршидбек Пайзиев 1985 йили Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. НамДУнинг тарих факультети ижтимоий – маданий фаолият йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Наманган шаҳар ҳокимлигининг “Наманган садоси" газетасида мухбир сифатида бошлаб, “Маърифат гулшани” газетасида муҳаррир, ЎзХДП Наманган вилояти Кенгаши ахборот хизмати раҳбари, Наманган вилояти ҳокимининг ахборот-сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят ҳокимининг матбуот котиби лавозимларида иш олиб борган.

Тайинловга қадар ижтимоий-сиёсий нашр “Халқ иродаси” журнали бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

Аҳмадалиев Аброрбек Қосимжонович
Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Каримов Элёрбек Раҳматиллаевич Андижон вилояти Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


"ЎзРТХБ" АЖга янги раис тайинланди

Қаюмов Асадулла Уролович Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси бошқарув раиси лавозимига тайинланди.

Бунгача у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ички ишлар вазирининг буйруғи билан қуйидагилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди:

▫️Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи;
▫️ Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи;
▫️ Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;
▫️ Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи ҳамда яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи;
▫️Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи.

Комплекс инспекторлик текшируви натижаларига кўра, улар хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Энергия самарадорлиги миллий агентлигига раҳбар тайинланди

Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.

У 2019-йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бахриддинов Зухриддин Бахриддин ўғли Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти матбуот хизмати хабар берди.

У фаолиятини 2007 йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги молиялаштириш,бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. 2008-2020 йилларда Наманган вилояти молия бошқармасида турли вазифаларда фаолият кўрсатган. 2020-2024 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори бўлиб ишлаб келаётган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Баҳрайнга янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Ар-Риёд шаҳрида) Нодиржон Турғунов ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулатиф бин Рошид аз-Заянийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини онлайн тарзда топширди.

Қайд этилишича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган. Баҳрайн ТИВ раҳбари Абдулатиф бин Рошид аз-Заяний Ўзбекистон Президенти бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолаб, ташқи сиёсат ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида салмоқли ютуқларга эришилганини таъкидлаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига матбуот котиби тайинланди

Исмоилов Достон Рустамович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг матбуот котиби — Ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди.

Достон Исмоилов тайинловга қадар «Севимли» телеканали «Замон» ахборот-таҳлилий дастури муҳаррири, бошловчиси сифатида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Тавбоев Сухроб Тўрабек ўғли Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С.Тавбоев мазкур тайинловга қадар Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Китоб тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Қашқадарё вилоят Китоб тумани Ички ишлар бўлимига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, Китоб тумани ҳокимиятида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, Тоиров Фаррух Саломович Китоб тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Тоиров мазкур тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.


Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Фахриддин Бобоев Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан, Бобоев Фахриддин Атоевич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

Темур Бахтиёрович Юсупов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Темур Юсупов тайинловга қадар “Узбекистан Аирвайс” акциядорлик жамиятининг Ердаги иншоотлардан фойдаланиш ва транспорт бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Якубов Жамолиддин Мирқобилович — “Ўзбекенерготаъмир” АЖ бош директори этиб тайинланди.

Ж.Якубов бунга қадар “Янги-Ангрен ИЭС” АЖ бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Дўстбеков Шуҳрат Бегимқулович йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Бобоев Нуриддин Тожиддинович Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Нуриддин Бобоев 1986 йил Уйчи туманида туғилган.  Маълумоти олий. Мутахассислиги - тўқимачилик саноат муҳандиси, иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2008 йилда бошлаган. Ўтган йиллар давомида Наманган шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза килиш марказида давлат меҳнат техника инспектори, Иқтисодиёт бош бошқармаси саноат, коммуникациялар тизимларини ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими мутахассиси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари котибияти етакчи мутахассиси сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Наманган бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Дедабаев Акрам Гаппарович Наманган вилояти спорт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Акрам Дедабаев 1978 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2000 йилда Наманган давлат университетининг кундузги таълим шакли, 2006 йилда эса мазкур университетнинг сиртқи таълим шаклини тамомлаган. Мутахассислиги — жисмоний тарбия ўқитувчиси ва юриспруденция соҳаси мутахассиси.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Наманган шаҳри халқ таълимига қарашли 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бошлаган. Ўтган йиллар давомида Наманган вилояти олий спорт маҳорати мактаби мураббийи, мазкур мактаб директори, бокс бўйича мураббий, шунингдек, Наманган олимпия захиралари коллежи директори, Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи, "Навбаҳор лочинлари" профессионал футбол клуби директори каби лавозимларда фаолият юритган.

Тайинловга қадар Наманган вилояти олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


❗️"Иссиқлик таъминоти" АЖга янги раҳбар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Илҳом Ҳабибуллаевич Тўраев “Иссиқлик таъминоти” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Тайинловга қадар Илҳом Тўраев Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва эксплуатация фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Тошкентдаги 2 та туманнинг солиқ инспекциясига янги раҳбар тайинланди

Маликов Абдумухтор Абдугафурович — Янгиҳаёт тумани, Эргашов Жамшид Ашурович эса Яккасарой тумани солиқ инспекциясига бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三

20 last posts shown.