🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.
Улуғбек Одашевич Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Улуғбек Раҳимов 1971 йили Пахтаобод туманида туғилган. Наманган саноат-технология институти ва президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.
Хизмат фаолиятини 1994 йили Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Пахтаобод тумани қўмитасида бошлаган. 2000 йилдан шу кунга қадар қишлоқ хўжалиги соҳасининг турли йўналишларида ишлаб келган.
Тайинловга қадар Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти мудири эди.
Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot
Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三