Forward from: Muslim.uz
🗣 ИМОН-ЭЪТИҚОДИ МУСТАҲКАМ КИШИ ҚЎШНИСИНИ ИЗЗАТ-ИКРОМ ҚИЛАДИ
🕌 Бугун, 6 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Сирдарё вилоятида жойлашган “Абу Бакр” жоме масжидидаги таровеҳ намозида иштирок этиб, жамоатга маърифий суҳбат қилиб бердилар.
💬 Суҳбат асносида Муфтий ҳазратлари динимизда қўшничилик ҳақларига риоя қилиш муҳимлиги, халқимизда қўшничилик муносабатлари қадим-қадимдан шакллангани, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталари мустаҳкамланишида қўшниларнинг ўрни беқиёслиги ҳақидаги манфаатли суҳбат қилдилар.
🤲 Суҳбат якунида Муфтий ҳазратлари барчага икки дунё саодатини насиб қилишини сўраб, элу юртимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
#xabar #taroveh #muftiy
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🌙 Муфтий ҳазратлари масжидга йиғилган мўмин-мусулмонларни Рамазони шариф билан қутлаш баробарида бу йил ушбу фазилатли ой юртимизда юқори кайфиятда ўтаётгани, хусусан, Президентимизнинг қарори асосида “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” шиори остида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётгани, масжидларимизни файзга тўлдираётган хатми Қуръонлар ва таровеҳ намози, юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзаётган хайрия тадбирлари минглаб аҳолимизни кўнглига қувонч олиб кираётганини қайд этдилар.
💬 Суҳбат асносида Муфтий ҳазратлари динимизда қўшничилик ҳақларига риоя қилиш муҳимлиги, халқимизда қўшничилик муносабатлари қадим-қадимдан шакллангани, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталари мустаҳкамланишида қўшниларнинг ўрни беқиёслиги ҳақидаги манфаатли суҳбат қилдилар.
💬Шунингдек, мавъизада исломда қўшничилик мажбуриятлари тўртта асосга, яъни қўшнига озор бермаслик, уни ҳимоя қилиш ва азият етказмаслик кабиларга амал қилиш орқали адо этилишини баён этилиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшнига эҳсон қилиш ҳақидаги: “Кимнинг Аллоҳга ва охират кунига имони бўлса, қўшнисини иззат-икром қилсин” ҳадиси шарифлари шарҳлаб берилди.