Tavba.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


"Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" - Нур сураси, 31-оят.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм канали
Мурожаат учун 📞
@TavbaUzMurojaatBot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ИЛМГА САРМОЯ КИРИТАЙЛИК!

Улуғбек  Қобилов
Сирдарё тумани «Бахт» жоме масжиди имом-хатиби.

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.

Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз хар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.

Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир савтга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.

Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.

Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.

Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.

P.S.: Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Зеро, пашша ахлатга, асалари гулзорга етаклайди!


Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мусулмон инсонни қилган гуноҳи туфайли куфрда айблаш мумкинми?


Исмоилов МАНСУРЖОН
Оқолтин тумани бош имом-хатиби.
Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


Ўқитувчи маҳорати

Синфдошлар учрашувида бир эркак ўқитувчисидан секин сўради:

— Мени танидингизми?
— Йўқ — деб жавоб берди муаллим.
— Наҳотки?! Болалигимда синфдошимнинг соатини ўғирлаган эдим. Соат топилмагунича бизни ҳаммамизни тинтув қилишингизни айтган эдингиз. Уят ва қурқувдан нима қилишни билмай қолган эдим. Ҳамма мени ўғри деб чақириши кўз олдимга келди. Лекин ҳаммага деворга қараб, кўзимизни юмишимизни айтдингиз. Чўнтагимизни бирма-бир текширишни бошладингиз. Менга навбат келганида, соатни олдингиз… лекин ҳаммани текшириб, тинтувни охиригача етказиб қўйдингиз. Соатни эгасига қайтариб бердингиз ва ҳеч қачон бу вокеа ҳақида сўз очмаган эдингиз. Наҳотки шу ишни қилган одам ёдингизда йўқ?!

— Йўқ — деди ўқитувчи. — Ўша куни, тинтув пайтида кўзларимни юмиб олган эдим.

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎞Исломда соғлом ақл ва мутахассисликнинг аҳамияти ҳақида

Профессор Али Муҳйиддин Қорадоғий,
Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси,
Доҳа динлараро мулоқот маркази раиси

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


Баъзан сиз ўз мақсадларингиз томон ҳаракатланаётган пайтда атрофингиздагилар сизга бу ҳаракатларингдан фойда йўқ деб сизни ҳам ўзлари каби мақсадсиз яшашга мажбур қилишмоқчи бўлишади.

Қилмоқчи бўлган ишларингиз ҳақида айтсанги эса: «Ўқиб олим бўлармидинг», «Сендан кучлироқлариям қилолмаган буни», «Кўрпангга қараб оёқ узатгин» каби гаплар билан ичингиздаги оловни ўчиришга уринишади. Бўлди. Уларга бошқа мақсадларингиз ва режаларингиз ҳақида айтманг!

Кун келиб, кўзлаган мақсадларингизга эришган пайтингиз, ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашинг кераги бўлмайди, бунга ҳожат қолмайди!

Илмингиз зиёда бўлсин!


Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


Қуръони каримда ахлоқга доир бўлган оятлар сони қанча?
Poll
  •   1204 та
  •   1304 та
  •   1504 та
  •   Энди билиб оламан
74 votes


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


​​амоз_вақтлари
Жума 22 ноябрь 2024
20 Жумодул аввал 1446


Тошкент шаҳри учун:

⏰ Тонг     - 05:56
⏰ Қуёш    - 07:19
⏰ Пешин - 12:14
⏰ Аср       - 15:17
⏰ Шом     - 17:00
⏰ Хуфтон - 18:18

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

✅ ️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


#Rasmiy_xabar
#Umra

⚡️“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari
ROʻYXATI

✅“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyatini amalga oshirish uchun yakka tartibdagi litsenziya berish boʻyicha Tanlov komissiyasining qaroriga muvofiq quyidagi talabgorlar tanlov gʻolibi deb topildi:

1. “Ihlos travel 1” MChJ;
(Andijon viloyati, Andijon shahar, O’zbegim MFY, Bobur shox ko’chasi 40v-uy)
2. “Yuksak travel Air” XK;
(Farg’ona viloyati, Marg’ilon shahar, B.Marg’iloniy ko’chasi 3b-uy)
3. “Muhtasham travel” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan sh, Shodlik MFY, A.Navoiy ko’chasi 2/1-uy, 3s-xonadon)
4. “Musaffo turizm xizmati” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan shahar, Bobur mavzesi 10,4-uy)
5. “Risola travel lux” MChJ;
(Namangan viloyati, Namangan shahar, Uychi ko’chasi 1-uy)
6. “Xorazm umra jamiyati” MChJ
(Xorazm viloyati, Urganch shahar, P.Mahmud ko’chasi 350-uy)
7. “Hikmat Umra Travel” MChJ;
(Toshkent shahar, Mirobod tumani, A.Temur shox ko’chasi 43-uy, 41-xonadon)
8. “Real Dreams” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Zarqaynar 14-berk ko'chasi, 75-uy )
9. “Travel with family” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Kichik halqa yo’li 21-uy )
10. “Sofa Marva tour” MChJ;
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Ziyo MFY, Kichik halqa yo’li 19-uy)
11. “B2 Management” MChJ;
(Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, O’rikzor ko’chasi 124-uy)
12. “Safar time exclusive” MChJ;
(Toshkent shahar, Chilonzor tumani, 2-Charx Kamolon MFY, Bunyodkor ko’chasi 2-uy)

📌 Izoh: Litsenziyada koʼrsatilmagan manzil boʼyicha “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʼtkazish faoliyati bilan shugʼullanish ta’qiqlanadi.

❗️Ogoh boʻling! “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishga oid xizmatlarini litsenziyaga ega boʻlmagan tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻrsatish taqiqlangan.

✅ “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha faoliyat uchun litsenziya olish sohasidagi huquqbuzarliklar uchun yuridik shaxslarga solinadigan jarimalar miqdorlari BHMning 200 baravari (75 mln. soʻm) etib belgilangan.


📝 Batafsil: https://gov.uz/oz/religions/pages/umra-tadbirlarini-tashkil-etish-va-otkazish-faoliyati-uchun-litsenziyaga-ega-bolgan-tadbirkorlik-subyektlari-royxati

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Муқаддас динимизда суннатга қандай қаралади?

Ҳабибулло МУБАШШИРОВ.
Мирзаобод тумани “ЗИЁ”
жоме масжиди имом-хатиби.

Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Келажакни ўйлаб ташвишланма. Мен хоҳлайман, сен хоҳлайсан, лекин Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади...

Мавлоно Румий


Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#video #momin #inson
🤝ИНСОНЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ – МЎМИННИНГ БУРЧИ!

🎙Мусохон домла АББАСИДДИНОВ,

Наманган вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


#Солиҳлар_гулшани

Мустажаб дуо

Саъид ибн Мусайябнинг ўғли Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинади: «Отам шундай ҳикоя қиладилар: «Бир куни кечаси масжидга кирдим. Тонг вақти бўлиб қолди деб ўйласам, ҳали тун экан. Туриб, намоз ўқидим. Сўнг ўтириб, дуо қилдим. Шу пайт орқамдан кимдир: «Эй Аллоҳнинг бандаси, айт!» деб нидо қилди. «Нимани айтай?» дедим ҳайратланиб. У шундай деди: «Аллоҳим, Сендан сўрайман. Сен барча мулкнинг Соҳибисан, ҳар бир нарсага Қодирсан, Сен нимани хоҳласанг, ўша иш албатта бўлади», деб дуо қил». Отам айтадилар: «Шундан кейин қачон шу дуони айтиб, бирор нарса сўрасам, албатта ижобат бўлар эди».

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


ОТА ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ
ОРАСИДАДИР

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ота жаннат эшиклари орасидадир. Хоҳла бу эшикни сақла, хоҳла зое қил”, деяётганларини эшитдим”

(Имом Ҳоким ва Имом Байҳақий ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


Қуръони каримда ибодатга доир бўлган оятлар сони қанча?
Poll
  •   110 та
  •   120 та
  •   130 та
  •   Энди билиб оламан
427 votes


​​амоз_вақтлари
Пайшанба 21 ноябрь 2024
19 Жумодул аввал 1446


Тошкент шаҳри учун:

⏰ Тонг     - 05:55
⏰ Қуёш    - 07:18
⏰ Пешин - 12:14
⏰ Аср       - 15:18
⏰ Шом     - 17:01
⏰ Хуфтон - 18:19

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

✅ ️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДЎСТЛИКДА ИБРАТ ЗОТЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook

20 last posts shown.