Toshkent shahar OITS markazi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


ОИВ/ОИТС бўйича саволлар бўлса (97) 480-01-83, 71-249-75-98 ва 71-242-81-53 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин!
Telegramdan Мурожат учун
@MutahasisMaslahati

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter




Бугун марказда тиббиёт ходимлари куни билан марказ ходимларини Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ва ССВ вазирлиги тамонидан такдирланди.

@tashoits




Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.01.2023 йилдаги ПҚ-14-сонли қарори, ССВнинг 16.05.2024 йилдаги 05-11/10506-сонли хатида кўрсатилган “ОИВ инфекциясини онадан болага юқишини бартараф этиш валидациясига эришиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширилиши бўйича 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган йўл харитаси”да белгиланган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, ҳомиладоралар ва никохланувчилар ўртасида ОИВ ифекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида жорий йилнинг 09 ноябр куни (бугун) соат 10:00да Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган 7- сонли клиник шифохонасининг мажлислар залида Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар вакиллари вакиллари ҳамкорлигида профилактик тадбир ўтказилди.
Ушбу тадбирда, айнан Тошкент шаҳарида ОИВ инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият, никоҳланувчилар ва ҳомиладор аёллар ўртасида ОИВ инфекцияси профильактикаси ҳамда касалликни онадан – боласига юқишини одини олиш борасида олиб борилаётган ишлар, бу борада юзага келаётган мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган. ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишлаб олиб борилаётган чора-тадбирларни ижроси бўйича фаол иштирок этаётганликларини инобатга олиб, Тошкент шаҳридаги 4-,5-, 8-сонли Туғруқ мажмуаларининг рахбарлари Республика ва Тошкент шахар ОИТСга қарши курашиш марказлари томомонидан тақдирланди. Тадбир жараёни аҳоли эътиборига етказилиши учун ОАВ - Тошкент телеканалининг Пойтахт дастури мутахасисслари жалб этилди.




📍Шайхонтохур тумани Эски жува(Чорсу) бозорида 8-ноябр куни

Аҳоли орасида ОИВ, Гепатит С ва Захм касалликларини мобил лаборатория орқали эрта аниқлаш ва даволаш мақсадида БЕПУЛ ва АНОНИМ ҳолда тезкор тест орқали акция тадбирлари ўтказилди.

☎️ 97-480-01-83, 71-249-75-98

🌐@TashOITS


Гепатит С вируси организмдан ташқарида қанча яшайди ва у ўзининг касаллик чақириш хусусиятини қанчагача сақлайди? Бу савол Гепатит С вируси бор инсонлар доимий мулоқотда бўлувчи, улар билан яшовчи ёки уларни қарамоғига олган инсонлар учун мухим хисобланади.

Қуйида гепатит С вирусининг турли шароитларда қанча яшай олиш хусусяти келтирилган:
1. Оддий шароитларда қуёш нури остида – 4 кун яшайди.
2. Паст намликда – 5-7 кун яшайди.
3. Юқори намликда – 6-8 хафта яшайди.
4. Юқори намликда ва қуёш нури таъсири бўлмаганда – 16-17 хафта.
5. Совуқда – 12-15 ой.

Айтиб ўтилганидек гепатит С вируси танадан ташқарида бир неча хафтагача яшаши мумкин. Юқори намлик мавжуд холларда вирус «уйқу» (анабиоз) холатига ўтиши ва бир йилгача яшаш қобилиятини сақлаш мумкин. Ультрабинафша нурлар ва қуруқ хаво вирус учун ноқулай шароит яратади.
Қишки изғиринда ва совуқ хавода гепатит С вируснинг 12-15 ойгача тирик қолиши аниқланган бўлса хам бундан кейин у организмда жигарни яллиғланиш жараёнини келтириб чиқара олиши хақида маълумотлар йўқ.

Вируснинг хаво-томчи йўли билан тарқалиши.
Вируснинг хаво-томчи усулида ёрдамида тарқала олмаслиги исботланган бўлсада унинг чанг хаво орқали узоқ масофаларга тарқала олиши хусусияти мавжуд. Аммо бунда вируснинг концентрацияси кескин камайиб кетганлиги сабабли касаллик чақира олмайди.

Тиббиёт ускуналари зарарланиш манбаси сифатида.
Вируснинг ташқи мухитда яшай олиш қобилиятини хисобга олган холда тиббиёт муассалари, айниқса стоматология кабинетлари, муолажа ва операция хоналарида махсус қабул қилинган санитария меёрлари асосида зарарсизлантириш чора-тадбирлари олиб борилади. Бунинг натижасида вирусни юқтириш имконияти нолга тенгалашади.

Гепатит С ли беморларнинг қони ташқи предметларга тушганда нима қилмоқ керак?
Касалхоналарда тозлаш учун қўлларни резина қўлқоплар ёрдамида химоя қилган холда махсус эритмалар, уй шароитларида эса таркибида хлор тутувчи воситалардан фойдаланилади. Бемор ётган хонани махсус воситалар билан ишлов бериш талаб этилмайди. Мунтазам равишдаги, оддий, нам тозалаш, хонани шамоллатиш ва етарлича қуёш нури тушишини таъминлашнинг ўзи кифоя қилади.

@tashoits


ГЕПАТИТ С ВИРУСИ ТАШҚИ МУХИТДА ҚАНЧА ЯШАЙДИ.
👇👇👇👇

@tashoits


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌺 Ассалому алайкум! Жума тонги муборак бўлсин!


🚑 Keyingi manzil: Chorsu bozori

📍  2024 yilning 8 noyabr kuni soat 10:00 dan - 14:00 gacha  Toshkent shahar Shayxontoxur tumanida joylashgan “ESKI JUVA ” dehqon bozorida,   "Mobil laboratoriya” hamkorlikdagi aholinini tezkor (ekspress) test usulida,  jumladan,
virusli gepatit (VGS), zaxm(sifilis) hamda OIV infektsiyasiga aksiya orqali mutlaqo bepul testdan o’tkazish    profilaktik tadbirini olib boriladi. 


❗️Hurmatli fuqarolar!

✅Sizlaran  ushbu profilaktik tadbirda aktiv ishtirok etishingizni va o‘z sog‘lig‘ingizga befarq bo‘lmasligingizni so‘raymiz.


☎️ 97-480-01-83, 71-249-75-98

🌐@TashOITS


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Buni_bilishingiz_shart

🦠Бугунги кунда муоммоли касалликлардан бири ОИВ инфексияси ҳақида, уни юқиш йўллари, юқтиргандан сўнг нималар қилиш ва каерга мурожат қилиш ҳақида батафсил.

👨‍⚕️ Бўлим мудири : Жаббаров Aнварбек Жуманиёзович

☎️ 97-480-01-83, 71-249-75-98

🌐@TashOITS

11 last posts shown.