Тарих ва дунё


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


,,Каналимизнинг энг яхши томони ,биздаги маълумотларни бошқа каналларда топа олмайсиз.Бизда доим энг қизиқарли мавзулар ,,

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


"Har doim dushmanlaringizni kechiring, hech narsa ularni bunchalik bezovta qila olmaydi."

©Oskar Vild


https://t.me/Tarix3377


Қонхўр ўқитувчи: “Ростов қассоби”
(СССР тарихидаги энг даҳшатли маньяк)

Исм: Андрей Чикатило
Қурбонлар сони: 52 та (расман)
Йиллар: 1978 – 1990
Жойи: СССР (асосан Ростов вилояти)

У нафақат болаларни, балки бутун мамлакатни ларзага келтирган. Қарс-қарс гапирадиган, кўзойнак таққан, оддий ўқитувчи. Лекин унинг ички дунёсида юзлаб жазавор ўлимлар яшар эди.

У қурбонларини одатда темир йўл станцияларидан тўғри ўлим домига бошларди. Уларга "ёрдам керакми?" деб мулойим овозда мурожаат қилар, кейин эса одамсиз жойларда… нафрат, ножўя хоҳиш ва шафқатсизлик билан…

Баъзи жабрланувчилар танасидан тиш излари, кўзи ўйиб олинган ва ҳатто ички аъзолари еб ташланган ҳолда топилган. Миллионлаб одамлар чўчиб яшади. Аммо у 12 йил давомида милициядан узоқ юра олди.

1990 йили, ниҳоят, у шубҳали ҳаракатлари орқали қўлга олинди. Сўроқлар пайтида у 50+ қотилликни хурсанд бўлиб тан олди. Суд уни "инсон эмас, ҳайвон ҳам эмас" деб баҳолади. 1994 йилда отиб ўлдирилди

@Tarix3377


СУЛТОН СЕЛИМ III — ИСЛОҲОТ УЧУН ЖОН БЕРГАН.

Усмонийлар таназзулда эди. Европа армиялари замонавий қуролланар, фан-таълимда илгариларди.

Селим III эса ўзгаришларга тайёр эди. У "Низомий-Жадид" — Ғарб услубидаги янги армия тузди.
Франция ва Австриядан мутахассислар чақирилди. Таълим, маъмурият, ҳатто либослар ҳам янгиланди.

Аммо яничарлар бундан норози бўлишди. Уларнинг имтиёзлари қирқилар, ўрнини янги тизим эгалларди.

1807 йил — яничарлар қўзғолони.
Селим тахтдан ағдарилди.
1808 йил — қамоқда у ўлдирилди…

Ислоҳотлар унга тахтни эмас, ҳаётини ҳам йўқоттирди.
Лекин у таназзулдаги империяни соғломлаштиришга ҳаракат қилган эди…

@Tarix3377


ҲАТШЕПСУТ — ФАРАОН АЁЛ.

Қадимги Мисрда фараонлик фақат эркаклар учун деган тасаввур бор эди. Аммо Ҳатшепсут бу анъанани йўқ қилди ва аёл сифатида фараон тахтига ўтирди.

У ўзини оддий малика сифатида эмас, “Худо Амоннинг фарзанди”, деб эълон қилди.

Ҳатшепсут жанг эмас, савдо ва қурилиш ишлари билан давлатни юксалтирди.

Унинг Девр-әл-Баҳридаги қабри — архитектурадаги инқилобий намуна ҳисобланади.


Ҳатшепсутдан кейинги фараонлар унинг ҳайкалларини йўқ қилишга ҳаракат қилишган. Аммо тарих уни барибир унутмади.

@Tarix3377


Жамол Абдул Носир — Мисрнинг миллий қаҳрамони

"Биз ўз тақдиримизни бошқалар эмас, ўзимиз белгилаймиз!" — Жамол Абдул Носир


1918 йили туғилган, 1970 йили оламдан ўтган бу инсон бутун араб дунёсининг тарихини ўзгартирган сиймо эди. У “Озод зобитлар” ҳаракатини бошлаб, 1952 йили подшоҳликни ағдарди ва Мисрда республика тузди

1956 йили у Сувайш каналини миллийлаштирди — бу Европанинг колониал тизимига қарши очиқ қадам эди, у араб халқи кўз ўнгида қаҳрамонга айланди

Носирнинг орзуси — барча араб юртларини бирлаштириш эди. Унинг бошчилигида Сурия билан “Бирлашган Араб Республикаси” тузилди. Гарчи бу лойиҳа узоққа чўзилмаган бўлса-да, панарабизм ғояси араб ёшлари қалбини ларзага солган эди

Аммо 1967 йилдаги Исроил билан урушдаги мағлубият унинг сиёсий обросига путур етказди. Барча танқидларга қарамай, у ўз халқининг севимли етакчиси бўлиб қолди, бугунга келиб, унинг номини ҳурмат билан тилга оладиганлар ҳануз кўп

Тарих сабоқ беради... Жасорат ва мустақиллик ғояси ҳар қандай мағлубиятдан устун бўлиши мумкин


1917 йилда Россияда Октябрь инқилоби юз бергач, большевиклар Туркистонни босиб ола бошлади. Бу босқин мусулмон халқларда қаттиқ қаршилик уйғотди ва шундан сўнг “Басмачи ҳаракати” деб аталган миллий озодлик кураши бошланди. Лекин Совет армияси қаттиқ зўравонлик билан бу ҳаракатни босди

Туркистонликлар ўз жонларини сақлаб қолиш учун Афғонистонга қочишди. Улар Афғонистонни биродар мусулмон юрт, деб умид қилдилар. Аммо...

Афғонистон подшоҳи Амануллохон барча қочқинларни қабул қилмади. Айримларига паноҳ берилса-да, оддий халқ ва уламолар учун эшиклар ёпиқ эди

Шунда умидсиз қолган ўзбеклар учун бошқа бир юрт эшик очди. Бу — янги Туркия эди

Мустафо Камол Отатурк раҳбарлигида ривожланаётган Туркия Республикаси ўз тарихий ва туркий биродарларини рад этмади. Айрим ўзбеклар, хусусан уламолар, зиёлилар Туркияга ўтиб, у ерда янги ҳаёт бошлашди.

Ўзбек муҳожирлари Истанбул, Анқара, ва ҳатто Анталигача жойлашиб, турк жамиятига қўшилди. Улар орасида кейинчалик машҳур олимлар, ёзувчилар ва тадқиқотчилар ҳам етишиб чиқди


Chingizxonning biologik urushi.

Chingizxon boshchiligidagi yurishlar vaqtida ba'zan mo‘g‘ullar qamal qilingan shaharga vabodan vafot etganlarning murdasini katapulta orqali uloqtirishgan.
Bu biologik urushning bizga ma’lum bo‘lgan eng mashhur hodisalaridan biri.


@Tarix3377


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Қассоблар тортишганда қўйлар қассоблардан бирига тарафдор бўлиши қўйнинг тақдирини ўзгартирмайди".

Шумер халқ мақоли.

@Tarix3377

206 1 10 61 20

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёқим куй ва қўшиқ оғушида тунингиз осуда ўтсин азизларим❤️✨

@Tarix3377

177 1 4 15 17

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Буюк Ўзбекистон ва Оддий тарихи йўқ ( 😁) Хитой боғчалари ўртасида фарқ


https://t.me/Tarix3377

189 1 7 67 15

Майкл Джексон ва Мадонна "Оскар" тақдимот маросимида 1991 йил

https://t.me/Tarix3377

174 0 2 136 16

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз чидадик сен хам чидайсан, ўлмайсан....

@Tarix3377


Бугунги Эл Классикода кимга мухлиссиз ?
Poll
  •   Реал Мадрид
  •   Барселона
29 votes

182 0 0 21 14

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳақ гаплар. Ортиқча изоҳга хожат йўқ... Фақат охиригача кўринг, хулоса ўзинггиздан.

@Tarix3377

822 1 15 6 17

Жон Уэйн Гейси — АҚШдаги энг даҳшатли қотиллардан бири бўлиб, 1970-йилларда 33 нафар ўсмир ва ёш болаларни ўлдирган. У "Қотил масхарабоз" номи билан машҳур бўлган, чунки болалар тадбирларида “масхарабоз” сифатида қатнашарди. Аммо унинг ҳақиқий қиёфаси анча қоронғу эди

Ўзига ишонтириш ва кўпинча қурбонларини ўз уйига турли баҳоналар билан чақирган:

Иш таклиф қилиб (қурилишда ёрдамчи кераклиги) ёки
Масхарабоз сифатида ёки ҳаваскор фокусчи сифатида таклиф қилган.

Кийин Қўллари ва оғзини боғлаб, зўрлаган,
Баъзида осган, Ёки "гаррота" деб аталган усул — арқонни бўйнига ўраб, қисиб ўлдирган.

Унинг қурбонларидан 26 нафари ўз уйининг подвалидаги ер остига кўмилган. Қолганларини дарёга ташлаган.

У 1978 йилда ушланган.

1994 йилда илон заҳари берилган инъекция орқали қатл этилган.

Қотилликларининг аксарияти Чикагодаги уйида содир бўлган.

Жон Уэйн Гейси образи кейинчалик "Оно" фильмидаги Пеннивайз, ҳамда бошқа қотиллар ҳақидаги фильмлар учун илҳом манбаига айланган.

@Tarix3377

181 0 1 13 18

Охирги Усмонли маликаси: гўзал Неслишах султон...

«Менга айтган эдилар: малика бўлиш – бу бир касб.
Ва кўп йиллар давомида менга бу касбни уйда ўргатдилар.
Энг муҳими – заифликни намоён қилиш ман этилган эди.
Заифликни кўрсатиш шармандали ҳисобланарди.
Бизга овоз чиқариб кулишга рухсат йўқ эди, агар йиғласанг, буни яширинча қилиш керак эди; ҳеч ким сенинг қайғингни ёки кўз ёшингни кўрмаслиги керак», – деб ёзади Фатма Неслишах хотираларида.

Бу маликанинг тақдири жуда қизиқарли кечган: у Усмонли султонлари оиласида туғилган, Миср шаҳзодасига турмушга чиққан, икки марта турли мамлакатлардан чиқариб юборилган ва ҳатто қамоққа ҳам тушган.

Унинг қалбида Туркияга бўлган муҳаббат ҳар доим яшаган.
У туғилибдию лекин эндигина чақалоқ бўлган пайтда Ватанини тарк этган бўлса-да, ҳар доим қайтишни орзу қилган.
Ва ниҳоят, у Истанбулга қайтиш бахтига мушарраф бўлган.

@Tarix3377


Джиллиан Андерсон ва Дэвид Духовны, 1997 йил.

Улар ижросида фильм эсингиздами ?

https://t.me/Tarix3377

182 0 0 38 16

Астагъфурилло, субҳоноллоҳ. Бизни қиладурғон ақлсизлигимизни қайси миллат қилур? Никоҳ, хатна, бу икки бало шундоқ қаттиқ бир иллатки, ўлмагунча қутулиб бўлмайдур.

Шаҳарларда ўртахол, яъни ўтурарға хона ва боғи бор бир киши никоҳ учун икки минг сўм сарф этар ва ўғул хатнаси учун ҳеч бўлмаганда минг сўм...

Охири нима бўлур? Нима бўлур дейсиз? Ота-бобосидан қолган мулк ва ватанини ўз ихтиёри илан зўраки бойни ўзи ўлгандан сўнгра бир яҳудий ё бир арманий ажнабийға сотиб тўй ва таъзия қарзини берар...

Самарқандда бир маҳалла борки, аксар халқӣ фақру заруратдан, тўғриси, ақл ноқислигидан ҳавлиларини пулға қизиқиб, яҳудийларга сотгани учун маҳаллада оз мусулмон қолди. Маҳалла мактаби йўқ бўлди”.

“...Яҳудийлар баъзан ўлукларини оқшом элтиб кўмарлар. На учун? Кундузи ишдан қоларлар. Биз бўлсак, ўлук ва тўй учун ҳафталар, ҳатто ойлар ила ишдан қолурмиз.

✍️ Маҳмудхўжа Беҳбудий


@Tarix3377

197 1 2 54 21

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Астағфируллоҳ дегинг келади буларга

Жонажон Туркия қаерга қараб кетмоқда


https://t.me/Tarix3377

211 1 2 23 17

Шер ва МРТ

@Tarix3377

192 0 1 22 19
20 last posts shown.