Жамол Абдул Носир — Мисрнинг миллий қаҳрамони
1918 йили туғилган, 1970 йили оламдан ўтган бу инсон бутун араб дунёсининг тарихини ўзгартирган сиймо эди. У “Озод зобитлар” ҳаракатини бошлаб, 1952 йили подшоҳликни ағдарди ва Мисрда республика тузди
1956 йили у Сувайш каналини миллийлаштирди — бу Европанинг колониал тизимига қарши очиқ қадам эди, у араб халқи кўз ўнгида қаҳрамонга айланди
Носирнинг орзуси — барча араб юртларини бирлаштириш эди. Унинг бошчилигида Сурия билан “Бирлашган Араб Республикаси” тузилди. Гарчи бу лойиҳа узоққа чўзилмаган бўлса-да, панарабизм ғояси араб ёшлари қалбини ларзага солган эди
Аммо 1967 йилдаги Исроил билан урушдаги мағлубият унинг сиёсий обросига путур етказди. Барча танқидларга қарамай, у ўз халқининг севимли етакчиси бўлиб қолди, бугунга келиб, унинг номини ҳурмат билан тилга оладиганлар ҳануз кўп
Тарих сабоқ беради... Жасорат ва мустақиллик ғояси ҳар қандай мағлубиятдан устун бўлиши мумкин
"Биз ўз тақдиримизни бошқалар эмас, ўзимиз белгилаймиз!" — Жамол Абдул Носир