ЯККА ТАРТИБДА ЎТИЛГАН ДАРС УЧУН ҚАНДАЙ ҲАҚ ТЎЛАНАДИ?
@Yurist_Xizmati 4940-савол:
Саволим: Менга уй таълими хафтасига 1 соат дарс беришди. Умуман уй талимига қандай тулашади. Уларга алохида режа тузиш керакми? Кундалик комга қандай ёзиш керак?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октябрьдаги 638-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисида Низомнинг 18-бандига кўра Ўқув режасидаги ҳафталик соатлар миқдори:
➖ 1 — 4-синфлар учун 8 соат,
➖ 5 — 9-синфлар учун 10 соатни,
➖ 10-11-синфлар учун 12 соатни ташкил қилади.
☝️Бунда дарс жадвали ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади.
Шунингдек, дарс машғулотларида ўқувчининг олган баҳолари ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ҳар бир фан бўйича алоҳида юритиладиган баҳолаш дафтарига қайд этиб борилади.
Ўқувчининг баҳолаш дафтарига қўйилган баҳолар ўқувчи рўйхатда турган мактабнинг синф журналига ёки ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга олиш электрон тизимига киритиб борилади.
Мазкур низом ҳамда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)га мувофиқ, якка тартибда ўтиладиган дарслар ўқитувчига тариф асосида бириктирилади.
💁♂ Шу билан бирга низом (ВМ 638-сон қарор) 33-бандига кўра ўқувчига таълим бераётган ўқитувчиларга белгиланган тартибда қўшимча ҳақ ва йўл ҳақи компенсацияси тўланади.
Энди қаранг! Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 2435) асосан мактаб ўқитувчиларига – мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида компенсация тайинланади.
Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўмни ташкил этади.
✅ Шунга кўра сизга ҳам ҳар ой қўшимча 375 минг миқдорда компенсация тўланади, агар якка тартибдаги ўқувчининг уйи мактабдан 1.5 км ва ундан кўп узоқликда жойлашган бўлса.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
@RESPUBLIKA_FILOLOGLARI