Ягона таълим портали | Расмий канали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Ўқувчи, абитуриент, талаба ва ўқитувчилар учун таълимга оид ишончли, аниқ ва тезкор хабарлар бериб борувчи “Ягона таълим портали“ расмий канали
Канал манзили 👉 @TALIM_PORTALI

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
Сертификатлар_рўйхати_Қарор_ва_унга_иловалар_.pdf
305.3Kb
⚡️Бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам энди миллий сертификат олиб, 20 фоиз устама олиш имкони бор, аммо...

Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-2024-ўқув йилида устама тўланадиган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

Мазкур қарорда ўтган ўқув йилидаги сертификатлар рўйхатига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган.

Жумладан, 50 ва 20 фоизлик устама тўланадиган сертификатлар рўйхатига қуйидагилар қўшилди:

➡️ Teaching English as a Foreign Language (TEFL);
➡️ Teaching English as a Second Language (TESL);
➡️ SAT subject score (математика, физика, биология, кимё);
➡️ A levels (информатика);
➡️ Astrum Certified IT Educator (информатика);
➡️ Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (БМБА) томонидан амалга ошириладиган умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш ва билим даражасини аниқлаш сертификати (Тарих);
➡️ БМБА томонидан амалга ошириладиган умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш ва билим даражасини аниқлаш сертификати (География);
➡️ Бошланғич таълим ўқитувчилари учун (БМБА умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш ва билим даражасини аниқлаш сертификати (математика ва она тили).

❗️Энди бошланғич таълим ўқитувчилари ҳам сертификат олиб, устама олишлари мумкин, аммо улар умумий битта сертификат эмас, балки математика ҳамда она тили ва адабиёт фанларидан алоҳида сертификат олишлари мумкин. Олинган сертификатлари ҳам фақат ўша фан доирасида устама тўланишига асос бўлади.

⚡️Ушбу қўшма қарорга асосан жами 13 та сертификат рўйхатдан чиқарилди.

Бунга қадар олинган ва мазкур қўшма қарорга кўра рўйхатдан чиқарилган сертификатлар амал қилиш муддати даврида ўз кучини сақлаб қолади.

Ушбу сертификатлар амал қилиш даврида улар бўйича ўрнатилган тартибда устамалар тўланиши таъминланади.

🗂 Қарор матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
⚡️Академик лицейларга кириш учун ўтказилган тест натижалари (мандат) эълон қилинди

2023/2024-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ (мандат) эълон қилинди.

Якуний натижаларни вазирликнинг my.edu.uz расмий веб-сайтидан “Шахсий кабинет”га кириш орқали билиш мумкин.

Эслатма: Абитуриент тўплаган бали асосида устуворлик бўйича танлаган академик лицейга ўқишга қабул қилинади.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
⚡️Президент мактаблари сонини 1-2 йилда камида 10 баробарга ошириш керак экан. 10 йилда эса қабул квотасини 100 баробарга ошириш керак

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ўзининг Телеграм каналида "Бемаъни лойиҳалар ўрнига юзлаб янги Президент мактабларини қурсак бўлади", - деб ёзмоқда.

Иқтисодчи ёзган фикрларини сизга тўлиқлигича ҳавола қиламиз:

“Президент мактаблари ҳақидаги дискуссиядан ягона қиладиган хулосам — мактаблар сонини бир-икки йилда камида ўн баробарга ошириш керак экан. Ўн йилда эса қабул квотасини юз баробарга ошириш керак.

Бу нарса қимматми? Ҳа, қиммат. Лекин давлат пул кетказаётган бошқа жойлардан иқтисод қилайлик.

Бир Президент мактабини қуриш — 40 миллиард сўм атрофида экан. Бу тахминан 3.5 миллион доллар. Биздек камбағал мамлакат учун катта пулми — албатта. Лекин солиштириш учун Тошкент шаҳридаги бир дона Hyatt меҳмонхонаси учун давлат 200 миллион доллардан кўп харажат қилган эди (ер учун харажатлар ҳисобга олинмаган). Бу 70 та янги Президент мактаби нархи. Худди шундай, яқинда молиявий муаммоларга учраган Тошкент металлургия заводини қуришга 400-500 миллион доллар кетган. Президент мактаблари сонига чақсак рақамлар тушунарли. Бундай зарар келтирувчи юзлаб саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари мавжуд. Айримлари, ҳозирги келтирилган мисоллар каби — бухгалтерлик даражасида манфий фойда келтиради, айримлари эса, масалан автосаноат каби, мусбат рақамларга чиқиш учун яна бир неча юз миллион долларга истеъмолчиларга зарар келтиради.

Лекин умуман олганда ҳаммаси бюджетимиз ва иқтисодиётимиз учун тешик. Шунинг учун, бошқа харажатларимизга қарасак, юзлаб янги Президент мактабларини қурсак бўлар экан. Нотўғри иқтисодий сиёсатдан пулни тежасак бас.

Мен Президент мактабларини мисол келтиришимнинг сабаби — бугунги кунда уларга кириш кўп мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда. Аслини олса, Ўзбекистонга минглаб оддий мактаблар ҳам керак, аксар мактаблар капитал ремонт талабида — бу ҳақида кўп ва хўб гапирилди.

Мен айтмоқчи бўлганим, ҳатто Президент мактаблари даражасидаги “яхши” юзлаб мактаблар қурсак бўлар эди, бемаъни лойиҳаларда бюджет ва аҳолини пулини исроф қилмасак”.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
⚡️Президент мактаблари имтиҳонларининг иккинчи босқичи 31 июль куни бўлиб ўтади

❗️Президент мактабларининг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган ўқувчисилар диққатига:

📆 Президент мактаблари имтиҳонларининг иккинчи босқичи 31 июль куни соат 10:00 да 1 сменада СМС-хабарномада кўрсатилган жойда бўлиб ўтади.

📝Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи тест шаклида:

➡️ математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та топшириқни бажаришга 90 дақиқа;
➡️ инглиз тили фанидан грамматика (Grammar component) ва матн билан ишлаш (Reading component) бўйича 40 та топшириқни бажаришга 40 дақиқа берилади.

📶 Эслатиб ўтамиз, талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан ташқари, кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.

✅Талабгорлар рухсатнома ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси билан келишлари керак.

Бошқа ҳар қандай буюм олиб кириш тақиқланади.

📲Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш учун талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома юборилади.

🌐 SMS-хабарнома боргандан сўнг, рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет”ига ўз ID рақамини киритиши керак.

🗺 Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ўқувчилари учун имтиҳонлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
⚡️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2023-2024-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

❗️Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
⚡️РАСМАН: тест синовлари 1 августдан бошланади

✅ 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август кунидан бошланади.

📌 Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:

➡️ 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
➡️ 2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

📆 Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13 август куни тўлиқ якунланади.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Бугун абитуриентлар учун рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни!

Бугун (20 июль куни) олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентларни рўйхатга олиш якунланади.

👨🏻‍💻 Абитуриентлар бугун (20 июль) 23:59 га қадар my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари ва эртага (21 июль) 23:59 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

Ҳурматли абитуриентлар!

✅ Рўйхатдан ўтишда танлов устуворлиги, мақсадли қабул, таълим шакли, таълим тили, йўналишлар кетма-кетлиги, чет тили ва тест топшириш ҳудудини танлашда эътиборли бўлинг!

🌐 Рўйхатдан ўтиш учун сайт манзили:

➡️ my.uzbmb.uz

🎞 Рўйхатдан ўтиш бўйича қўлланма билан юқоридаги видеода танишишингиз мумкин.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📸📸
Барча педагогларни қийнаган меҳнат таътили бўйича саволга жавоб берилди

❓Меҳнат таътили қандай тартибда берилади? Янгиланган Меҳнат кодекси бўйича таътилни иккига бўлиб бериш мумкинми?

Ушбу саволларга Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов юқоридаги видеолавҳа орқали жавоб берди.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
⚡️ Абитуриентларни рўйхатга олиш куннинг иккинчи ярмида бошланади

Бу ҳақда Билимларни баҳолаш агентлиги хабар бермоқда.

Айни вақтда 2023-2024-ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини my.uzbmb.uz сайтига жойлаштириш ишлари якунланаётган экан.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
⚡️Ижтимоий тармоқларда my.gov.uz порталида қабул бошланди, деб берилаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Қабул ҳали бошлангани йўқ

Ягона порталга кирганингиз билан ҳеч нарса қилолмайсиз барибир. Қабул бошланса, энг аввало Билимларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтида бошланади.

Шунчаки, эрта тонгдан MyGovUz телеграм канали "бизда қабул бошланди" деб эълон бериб юборди ва бироздан кейин бу хабарини ўчиришди. Ҳозирда каналда бунақа хабар йўқ.

Менимча, Ягона портал мутахассислари 20 июнь кириши билан қабул бошланиб кетади, деб ўйлашгану, бу хабарни каналда чиқишини олдиндан режалаштириб қўйишган. Кейин қарашса, ҳали қабул бошланмаган экан, секингина хабарни ўчиришган. Жуда оптимист экан ўша мутахассислар, бизда ҳамма нарсани ўз вақтида бўлади, деб ўйлашибди:))

Ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Худойбердиев

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📸📸
📢 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги

➖Президент мактабларига;
➖Ижод мактабларига;
➖Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ўқувчилар бўш ўринларига ҳужжатлар қабули бошланди.

🎞 Мактабларга онлайн ариза топшириш бўйича қўлланма билан юқоридаги видеода танишишингиз мумкин.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
⚡️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги таркибидаги мактабларга бўш ўринларга ўқувчилар қабул қилинади

❗️Президент, Ижод, Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб интернатларининг бўш ўринларини ўқувчилар билан тўлдириш мақсадида қабул эълон қилинди.

📆 Бўш ўринларга ҳужжатларни жорий йилнинг 10 июнидан 30 июнига қадар ariza.piima.uz сайти орқали топширишингиз мумкин.

Мактаблардаги бўш ўринлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

➡️ Президент мактаблари учун бўш ўқувчи ўринлари. ЮКЛАБ ОЛИШ;

➡️ Ижод мактаблари учун бўш ўқувчи ўринлари. ЮКЛАБ ОЛИШ;

➡️ Ҳудудий ихтисослаштирилган мактаблар учун бўш ўқувчи ўринлари. ЮКЛАБ ОЛИШ;

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
⚡️Мактаб баҳоси ўқишга киришда ҳисобга олинади. Бу тизим қандай ишлайди?

Шу йилги қабулдан бошлаб мактаб ва ўрта махсус муассасалар битирувчиларининг охирги 6 йиллик баҳолари кириш имтиҳонларида ҳисобга олина бошлайди. “5” га ўқиган ўқувчига кириш имтиҳонида тўплаган баллига 5 балл, “3” га ўқиган битирувчига эса 3 балл қўшилади. Лекин олдинги йилларда мактабни битириб кетганларга-чи? Уларга ҳам балл қўшиладими?

Жорий йилги қабулдан бошлаб мактаб битирувчиларининг охирги 6 йилликдаги баҳоларининг ўртача кўрсаткичи кириш имтиҳонларида тўплаган баллига қўшилади. Яъни битирувчининг мактабдаги баҳоси унга ўқишга киришда ёрдам беради.

Бу тизимнинг тартиби, абитуриентларнинг мажбуриятлари, баҳода хатоликлар кузатилса ва айрим саволли жиҳатлари ҳақида Kun.uz мақола тайёрлабди, мақолани батафсил қуйида ўқишингиз мумкин.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими
#Биласизми
⚡️Ота-оналарнинг таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашишига йўл қўйилмайди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғига мувофиқ ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.

Томонлар ўртасида юзага келадиган ҳар қандай баҳсли вазиятлар фақатгина мактаб раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ҳамда мактаб психологи билан дарс жараёнига ҳалақит бермаган ҳолатда ҳал этилиши лозим.

Таълим муассасаси ҳудудида жамоа аъзоларининг ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан муносабатлари ўзаро ҳурмат ва ҳушмуомалалик тамойилларига асосланиши лозим, бирор бир тараф томонидан бошқасининг шахсиятига камситувчи ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилишига йўл қўйилмайди.

Томонлар юқоридаги талабларга риоя этмаган ҳолатларда вазиятни барқарорлаштириш учун маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ва ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат этишлари керак.

❗️Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига кўра таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учун:

👉 фуқароларга 1 млн 500 минг сўмдан 2 млн 100 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 2 млн 100 минг сўмдан 3 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши мумкин.

❕Агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

👉 фуқароларга 2 млн 100 минг сўмдан 3 млн сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 3 млн сўмдан 4 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Forward from: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Бугун, 1 май иш ҳақлари ошди

Президент фармонига кўра, 1 май кунидан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

Сизга май ойи учун қанча ойлик маоши ҳисобланиши керак?

☝️Буни қуйидаги телеграм бот орқали ўзингиз ҳисоблаб олишингиз мумкин.

БОТ МАНЗИЛИ:


👉 @OYLIK_HISOBLASHBOT

Юқоридаги ботга киринг ва сўралган амалларни бажаринг.


Forward from: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
O'zbekiston Konstitutsiyasi_yangi_tahrir.pdf
359.7Kb
Янги таҳрирдаги Конституция бугун, 1 майдан кучга киради

2023 йил 30 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси референдумида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни (Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 1 майдаги 1245-сонли қарорига асосан) 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирган.

Марказий сайлов комиссияси

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Forward from: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Эртадан барча таълим муассасаларида ўқиш, барча ходимлар учун эса иш куни

Бугун Рамазон ҳайити муносабати берилган кетма-кет 4 кунлик дам олишнинг охирги куни ҳисобланади.

Шунингдек, эртага — 25 апрелдан барча таълим муассасаларида, жумладан, олий, профессионал, умумтаълим ва мактабгача таълим ташкилотларида ҳам ўқув жараёнлари бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Forward from: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25 апрелидан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан Рамазон ҳайити муносабати билан берилаётган қўшимча дам олиш кунлари 21 апрелдан 24 апрелга қадар (шу куни ҳам) мамлакатимиздаги барча умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув жараёнлари бўлмаслигини, ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25 апрелидан бошланишини маълум қиламиз.

Дам олиш кунларига тўғри келган мавзулар ўқув йилининг 4-чораги давомида тиғизлаштириб ўтилиши тавсия этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Forward from: Online bozor | Arzon narxlar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✅ ЧУДО ШЛАНГ билан жуда ҳам осон

🏡Ҳовлига сув сепиш, ойналарни ювиш ва албатта машинани тозалашда ишлатиш мумкин.

Қулайлик томонлари:
✅ 8 хил усулда сув пуркаб беради
✅ Ҳовлига сув сепиш, ойналарни ювиш ва албатта машинани тозалашда ишлатиш мумкин
✅ Енгил
✅ Йиғилган ҳолатда кўп жой олмайди;
✅ Буралиб қолмайди;

Маҳсулот ҳусусиятлари:
✅ Материал: АБС-пластик;
✅ Ранглари: кўк ва яшил;
✅ Оғирлиги: 410гр;
✅ Сув сепиш тури: 7 хил;
✅ Нормал босим: 2 дан 16 АТМ;

🎁 Акция барча турларида: 1+1=3, яъни 2 та олсангиз 3-си текин берилади.

Ҳозирда сотувда 4 турдаги ШЛАНГ мавжуд:

➡️ 1. ШЛАНГ 15 метрлик:

💰 Чегирма нархи: 129.000 СЎМ ✅

БУЮРТМА БEРИШ УЧУН👇
👉
https://100k.uz/oqim/232560
👉
https://100k.uz/oqim/232560

➡️ 2. ШЛАНГ 22.5 метрлик:

💰 Чегирма нархи: 157.000 сўм


БУЮРТМА БEРИШ УЧУН👇
👉
https://100k.uz/oqim/232558
👉
https://100k.uz/oqim/232558

➡️ 3. ШЛАНГ 30 метрлик:

💰 Чегирма нархи: 195.000 сўм ✅

БУЮРТМА БEРИШ УЧУН👇
👉
https://100k.uz/oqim/232556
👉
https://100k.uz/oqim/232556

➡️ 4. ШЛАНГ 45 метрлик:

💰 Чегирма нархи: 225.000 сўм ✅

БУЮРТМА БEРИШ УЧУН👇
👉
https://100k.uz/oqim/235943
👉
https://100k.uz/oqim/235943

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.


Forward from: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
🌙 Муборак Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Ушбу муқаддас кунларда Ватанимиз равнақи учун салоҳиятли янги авлодни камол топтириш йўлида амалга ошираётган барча ишларингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини, замонавий билим ва кўникмаларга эга, интилувчан ва серғайрат ўқувчиларингиз кўпайишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Барчангизга соғлик, узоқ умр, хонадонларингиздан файз-барака аримасин, Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

20 last posts shown.

611

subscribers
Channel statistics