⚡️
Ўқув йили якунида республика миқёсида "Энг намунали эко мактаб" танлови ўтказиладиАввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра:
✅
2025-2026-ўқув йилидан:➡️ республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида
биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади;➡️ янги баҳолаш тизими жорий этиладиган умумтаълим мактаблар сони
3 000 тага етказилади;➡️ мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида қўл меҳнати билан яратилган асарлар, ўқувчилар томонидан чизилган расмлар ва ижодий ишларни ўз ичига олган
"Экологик бурчаклар";➡️ мактабгача таълим ташкилотларида "
Экологик йўлакчалар";➡️ мактабларда I ва III чоракнинг сўнггида
"Табиатни асрашда менинг ҳиссам" мавзусида туркум тадбирлар ташкил этилади;
➡️ ўқув йили якунида республика миқёсида
"Энг намунали эко мактаб" танлови ўтказилади;
✅2025 йил 1 фералдан:
➡️ умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан
50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади;
✅2025 йил 1 майдан:➡️ "Тоза қўллар" дастури доирасида барча таълим муассасаларининг қўл ювиш жойлари зарур
санитария-гигиена воситалари билан таъминланади;✅
2025 йил давомида:➡️ мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълимнинг муқобил шакли бўлган
мобиль гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилади;➡️ уйда таълим олаётган ўқувчилар учун электрон ва видео дарсликлар яратилади ҳамда мобиль қурилмалар орқали фойдаланиш учун
махсус мослаштирилган платформа яратилади;➡️
"Рақамли кутубхона" тизимининг китобларга буюртма бериш модули жорий этилади;
➡️ умумтаълим мактаблари табиий фанлар лаборатория жиҳозлари,
спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбоблари билан таъминланади;
➡️ умумий ўрта таълим муассасалари учун 65 номдаги янги дарсликлар,
машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари яратилади;➡️ умумий ўрта таълим муассасаларига
500 нафар хорижий мутахассислар жалб этилади;➡️ нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сони
700 тага етказилади;
✅2025 йил октябрь-декабрь ойларида:➡️ мактаб ўқувчилари ўртасида гимнастика бўйича
"Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги" спорт мусобақаси ўтказилади.
✅
Шунингдек, тегишли вазирлик ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда:
➡️ мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг ўқитувчи-тренерлари
ривожланган хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юборилади;
➡️ интеллектуал ўйинларни ривожлантириш мақсадида таълим муассасаларида шахмат тўгараклари жорий этилади;
➡️ "Бир
миллион дастурчи" лойиҳаси
доирасида ёшларни нуфузли халқаро
компаниялар талабларига
мос дастурлар асосида тайёрлаш чоралари кўрилади;
➡️ таълим муассасалари эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда
чиқинди контейнерлар билан таъминланади.
👉 @yangi_oylikbot -
Ойлик ҳисоблаш учун бот.Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEyhttps://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy