ҲАЗРАТ НАВОИЙНИ ЭСЛАБ...
МУНОЖОТ1
Илоҳи! Ғафлат2 уйқусидамен, бедор қил!
Ва жаҳолат3 мастлигидамен, ҳушёр қил.
Илоҳи! Ул бедорликни огоҳликка еткур.
Ва бу ҳушёрликни беиштибоҳликка4 уландур...
Илоҳи! Агар афъолимга боқсам, уёт ўлтирур.
Ва Сенинг карамингни соғинсам
Умид танимга жон келтирур...
Илоҳи! Тақдир қилғонингни қилурға не ихтиёр,
Қилмасмен демакка кимнинг хадди бор?
Илоҳи! Агарчи залолатқа5 тушибмен, аммо
Ҳидоятинигга6 талабгормен.
Тамуғ7 ўтига тушгали ёвушибмен, аммо
Раҳматингдан умидвормен...
................................................................
1. Муножот (араб. — махфий сухбат, илтижо). 2. Ғафлат – бепарволик, беписандлик. 3 Жахолат – нодонлик. 4. Беиштибоҳлик – шубҳасизлик. 5. Залолат – адашиш. 6. Ҳидоят – тўғри йўлни кўрсатиш. 7. Тамуғ – дўзаҳ.