ГЕМАРОЙНИ УЙ ШАРОИТИДА МУОЛАЖАСИ@tabobatsavollar 54-савол
Ассалому алайкум! Гайморитда қандай муолажалар қилса булади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Гайморит юқори жағ ва бурун атрофи бўшлиғининг яллиғланиши бўлиб, кўпинча бурун бўшлиғига турли микроорганизмлар кириши натижасида юзага келади. Масалан, грипп вируси, стрептококк, стафилококк, диплококк, кўк йиринг таёқчалари, анаэроб инфекциялар ва ичак таёқчалари гайморитни қўзғаши мумкин.
Гайморитнинг бошланғич даврида 7-8 кун ичида даволаниш керак. Борди-ю бемор касаллик бошланганидан анча кейин даволанса, муолажа узоқ муддат талаб этади. Ҳар икки ҳолатда ҳам бемор шифокор назоратида бўлиши лозим. Ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмаслик ёки тўла даволанмаслик гайморитни зўрайтиради ва бошқа асоратларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабабли бурун соҳасида бирор муаммоси бор инсон, албатта, лор ҳузурига бориши лозим. Бундан ташқари, нам соч билан кўчага чиқмаслик, чўмилгандан сўнг енгил кийинмаслик, оёқни иссиқ тутиш муҳим саналади.
Яхшиси, гайморит бошланишида дори ичишга шошилмаганингиз маъқул. Чунки уй шароитида бир неча хил муолажалар ҳам ёрдам бериши мумкин.
Асалари маҳсулотлари ёрдамида даволаш.
Прополис – гайморитда жуда фойдали бўлиб, у жуда кўп касаллик қўзғатувчилари жумладан вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва бир ҳужайрали микроорганизмларга қарши таъсир этувчи универсал табиий антибиотик ҳисобланади.
Ингаляция 1 литр қайноқ сувга 1 чой қошиқ 20% ёки 2 чой қошиқ 10% прополиснинг эритмасини аралаштиринг. Эритманинг стол устига қулай вазиятда қўйинг ва бошингизни сочиқ билан ёпиб чуқур-чуқур нафас олинг. Даволаш давомийлиги 10-15 минут. Тўлиқ соғайгунингизча давом эттиринг.
20 мл чаканда мойига 10 мл 10% прополис эритмаси қўшилади. Ҳосил бўлган аралашмани бурунга илиқ ҳолатда 2 томчидан 3-4 маҳал томизинг.
Тенг миқдорда спирт +
асал + пиёз суви + ўсимлик ёғи + майдаланган хўжалик совуни +
сут аралаштириб сувли ҳаммомда совун тўлиқ эригунча аралаштирамиз. Ҳосил бўлган мазнинг пахтали таёқчага (ватную палочка) суртамиз ва 3 маҳал 15 минутга ҳар бир бурун тешикларига киргизамиз. Курс давомилиги 20 кун ҳолатга қараб яна такрорлаш мумкин.
Диққат! Прополисга аллергияси бор беморларга мумкин эмас.
Денгиз тузи ёрдамида бурунни ювиш. Бунинг учун 1 чой қошиқ (ундан кўп солманг) денгиз тузи 0.5 литр қайноқ сувга солиниб, туз эриб кетгунга қадар аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани ҳарорати 40-45 градусда бўлган холда бурун тешигига киргизиб ювинг. Иккинчи бурун тешигидан тортиб олманг, ўз холича чиқсин.
Пиёзнинг майда тўғраб уни эзиб бир неча маҳал чуқур-чуқур ҳидланг.
100 мл сувга 2 грамм
мўмиё аралаштириб бир неча маҳал (3-8) ҳолатга қараб бурунга илиқ холда томизилсин. Курс давомида ҳар куни 0.5 граммдан
мўмиё ичилсин.
Аччиқ бодом мойи 2 томчидан 3,4 маҳал илиқ ҳолда бурун катакларига томизилсин.
Алоэ ширасини 2 томчидан 3 маҳал бурун катакларига томизинг.
Зулук билан даволаш. Жуда яхши фойда бериб, бу гайморитда оғриқ қолдирувчи, дренаж фаолиятининг кучайтирувчи, яллиғланишга қарши, шишга қарши, иммунитетнинг оширувчи, регенератор таъсир этади.
Ош тузининг духовкага солиб ёки қозонда қиздиринг. Қизиган тузнинг матога солиб ўранг ва пешона 2 бурун ёнига босинг.
Диққат! Қиздириш касалликнинг ўткир ҳолатида мумкин эмас.
Седананинг исириққа ўхшатиб тутатинг ва чуқур-чуқур ҳидланг.
Қуйидаги иммунитетнинг оширувчи, антибактериал ўсимликлар йиғмаларидан дамламалар қилиб ичинг. Далачой, маврак, мойчечак, чучукмия, отқулоқ, иссоп, дуб пўстлоғи.
Албатта бу тавсияларнинг доктор ёки моҳир табиб билан маслаҳатлашиб амалга оширишларингни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.
«Тиб аҳли» жамоаси✅ Манба➡️ Каналга уланиш