Ночорлик
—Дилбар, чой-пой қил, ниманг бор? Бир хоналик уйнинг торгина ошхонасига қамалган хотини, болаларини олдига чиққан Абдусалим озғингина аёлидан деярли шивирлаб сўради
— Тухум опкелувдим тўртта, ҳаммасини қовурайми? —кўзига тикилди аёли.
—Тухум ейман!— ирғишлади кичик ўғли.
—Меҳмонга иккита қовур, қолган иккитасини болаларга бер!
—Ким ўзи меҳмонингиз? —товани газга қўйиб, идишдаги охирги ёэни қуяркан шунчаки сўради Дилбар.
— Қийналиб қолибди, хотини шифохонада ётган экан. Пули тугабди. Бугунги топган пулимни бериб юбораман. Кўчада ёрдам сўради, ҳали исминиям билмайман
Абдусалим бир қўлида чойнак, бир қўлида қовурилган тухумни кўтариб кириб кетди. Дилбар кечки иссиқ овқат ўрнига иштаҳа билан тухум еётган болаларига қараб, "Алҳамдулиллаҳ, бизнинг уйимиз, егани нонимиз, муҳими соғлиғимиз бор", —деб қўйди.
Оёқ кийимларни тартибга келтириш учун йўлакка чиқди-ю, бир лаҳза ўйланиб қолди. Турмуш ўртоғининг кўп кийилаверганидан пошнаси ейилиб, бир ёққа қараб қийшайиб қолган пойафзали ёнида ночорликдан нолиган меҳмоннинг янги туфлиси худди масхара қилгандек ярақлаб турарди...
Феруза Салходжаева