Табиат кўзгуси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


tabiat-info.uz web saytining rasmiy telegram kanali

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ТЕЗКОР # ...... Энди Ўзбекистонда оталарга хам "декрет" таътили берилиши мумкин😄👍

Фарзанд туғилганда оталарга ҳам беш кунлик таътил бериш кўзда тутилмоқда.


Умр китоби

Одамзод ҳаётининг ўзи нима? Инсон бу фоний дунёга келадию, нега кетади, деган саволни ўйлаб кўрмаган киши кам бўлса керак. Чиндан ҳам инсон ҳаётининг ўзи нима?
 Чамамда, «Номаи аълом», «Умр китоби» деган гаплар бежиз айтилмаган. Ҳар банданинг умри бир китобга ўхшайди. Умр китобининг дебочаси одам ҳали туғилмасиданоқ Аллоҳнинг ўзи томонидан битиб қўйилади. Дебочанинг номи «Пешанага битгани» ёки «Тақдири азал» деб аталса ажаб эмас.
Инсон оқ-қорани таниб, онгли ҳаёт кечира бошлагач, ўзининг «Умр китоби»ни ўзи ёзишга киришади. Ҳар куни, ҳар лаҳзада... Синов даври деб аталмиш бу паллада бандаси қилган жамики яхшию ёмон амаллар ёзилиб бораверади. Умр поёнига етган куни китоб ҳам ёпилади.
Сўнг барчаси ҳисоб-китоб қилинадида, Хотимани тағин Яратганнинг ўзи битади. Савоб кўп бўлса, бир тараф, гуноҳ кўп бўлса...
Умр китобига эзгу саҳифаларни кўпроқ ёзиш ҳар бандага насиб этсин...

Ўткир Ҳошимов


БЕФАРҚЛИКНИНГ ЖАЗОСИ! (ҳаётий воқеа!)

Такси ҳайдовчиси йўл четида қўл силкиган эркакни кўриб севинди. Тезгина унинг қаршисига бориб тўхтади. Эркак таксига ўтирди ва хавотир билан гапира бошлади:
— Илтимос, тезроқ юринг, шу орадаги кўчада...
Такси ҳайдовчиси бирор одамни олишни ўйлаганди, мижознинг гапини эшитиб юраги хижил тортди:
- Худо сақласин, жуда қўрқинчли ҳолат. Бир одамни тўрт жойидан пичоқлабдилар. Ҳозир танасидаги қон буткул оқиб кетиб, ўлиб қолиши мумкин. Биров ёрдам бермайди, ҳамма тўпланиб олиб томоша қилаяпти. Қанчалик ҳиссиз, шафқатсиз оломонга айландик! Ёрдамга муҳтож, жони узилаётган одамни томоша қилиб туришибди. Ҳайдовчининг юраги сиқилди: “Машинамга қон оқади”. Йўловчи давом этарди:
— Ҳозир иккита машина ярадорни олмади, ишонгим келмайди-я. Бир инсон қони тугаб, жон бераяпти, улар раҳм қилмай олдимиздан газни босиб ўтиб кетди. Мана, келдик, ярадор шу одамлар тўпланган жойда. Такси ҳайдовчиси:
— Қани, сиз ярадорни олиб келинг, мен машинани унинг олдига олиб бораман, вақт йўқотмайлик, - деди. Йўловчи машинадан тушди ва тўпланганлар орасига кириб “йўл беринг, такси келди” деб бақирди. Аммо ярадорнинг ёнига бориб улгурмасдан, машинанинг узоқлашган овозини эшитиб ортига ўгирилди. Рақами кўринмасин деб орқа чироқларини ёқмай таксининг тезлик билан узоқлашаётганини кўрди. ЭРКАКНИНГ ЮРАГИ УЗИЛИБ, ЙИҒЛАМСИРАГАН ОВОЗДА: “Ё РАББИМ! НИМА БЎЛДИ БИЗЛАРГА?” ДЕЯ ЕРГА УМИДСИЗ ЧЎККАЛАДИ. Такси ҳайдовчиси пешойнадан орқага сўнги бор қаради. Бақир-чақирлардан жаҳли чиқди: “Менга нима? Қонга беланиб ётган ярадорни ол, машинани булға... Бошқа такси йўқми? Топилиб қолар мендан бошқаси!”
Шу пайт қўл силкиб тўхташ ишорасини берган мижозни кўриб, хаёлларини йиғиштирди. “Мижоз дегани шунақа, кутилмаганда йўлингдан чиқиб қолади” дея бояги тумонат одамни ҳам, пичоқланиб ўлим ёқасида ётган ярадорни ҳам унутди.
Такси ҳайдовчиси ўша кеча бир муддат ишлаб, уйининг йўлини тутди. Яхшигина пул топиб хотиржам уйига кириб келаётганида, эшик олдида ўзини кутиб турганларга кўзи тушди. Хавотирланди. Машинасини гаражга қўйиб, сўнгра вазиятни билмоқчи эди бир қўшниси тўхтатди уни:
— Машинани жойлаштирмай тур, балки керак бўлиб қолар...
Ҳайрон бўлиб машинадан тушди. Эшик олдида йиғлаётган хотини ва болаларига яиқнлашди:
— Нима бўлди? – Хотини йиғлаганча бўйнига осилди:
— Акангиз вафот этди!
— Акам?!.. Нега?
— Пичоқлаб кетишибди. Кўп қон йўқотиб, ҳалок бўлибди. 
Такси ҳайдовчиси ваҳима билан овозини баландлатди:
— Қаерда? Қачон?
– Хотинининг жавобини эшитиб ерга чўккалаб қолди. Кўз олдидан машина фараларини ўчириб қочган кўчаси ва тўпланиб турган тумонат томошабин ўтди. Тумонат ичида қонга беланиб ётган, ўзига музтар тикилиб турган бир юз кўринди гўё. Мадорсиз йиқилдию, ҳушидан кетди...

БИР-БИРИМИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК, ЯХШИЛИК ҚИЛИШГА ОШИҚАЙЛИК, АЗИЗЛАР!


Шекспир айтган эди:
"Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
• Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! Кутиш бу — азоб. 
• Ҳаёт қисқа. Шундай экан, ўз ҳаётингизни севинг!
• Ҳамиша кулиб боқинг!
• Гапиришдан олдин тингланг!
• Ёзишдан олдин ўйланг!
• Пулни сарфлашдан олдин ишлаб топинг!
• Аразлашдан олдин кечиришни билинг!
• Оғритишдан олдин ҳис қилинг!
• Нафратланишдан олдин севинг!
• Ўлишдан олдин яшанг".


Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.


Бу дунёнинг “адолати”

Ўн тўрт ёшимда очликка чидай олмай бир бурда нон ўғирлаб едим. Мени тутиб олиб, 6 ойлик қамоқ жазоси тайинлашди. Ўша 6 ой давомида менга текинга ош ва нон беришди. Бу дунёнинг “адолати” ана шундай.

©️Виктор Гюго


Шайтоннинг қалбларга ташлайдиган сўзлари...

• Бир мартасида ҳеч нима қилмайди;
• Ҳали ёшсан, вақти келади.
• Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди.
• Замон сенга эмас, сен замонга мослашгин;
• Аллоҳ кечиради; ортиқча ўйлаб, бошингни қотирма;
• Жаҳаннамда бир муддат азоблангач, барибир жаннатга кирасан-ку!
• Кейин тавба қилиб оласан, кейин... Ҳозир фалон ишингни тугатиб ол...
• Ибодатни қариганда қиласан, ҳозир ёшсан ўйнаб ол.


Орадан бир неча ой ўтгач, бошқа хонадондан совчи келди. Йигит ҳам, унинг оиласи ҳам Собир акага маъқул тушди. Йигит ва қиз учрашишди. Фотиҳа куни белгилангач, Мафтунани ота-онаси Москвадан қайтишди. Она қизининг паришонхотир юрганини кўриб, кўнглига қўл солди.
- Нима бўлди, қизим? Кайфиятинг йўқ. Тинчликми?
- Ойижон, Анвар акам жуда яхши йигит. Нега йўқ дедиларингиз? Сизларга ёққан бола менга сира ёқмади. У билан қандай яшайман? Илтимос, тўйни қайтаринглар. Мен бу йигитга турмушга чиқишни истамайман. Мен Анвар акамни яхши кўраман, - Мафтуна бошини эгиб йиғлади.
Мастура опа қизидан бундай гапни кутмагани учун ғазаби қўзиди. Қизига тарсаки туширганини сезмай қолди.
- Ўчир, овозингни одобсиз қиз! Мен сени шундай тарбия қилганманми? Наслу насаби номаълум йигитни бошингга урасанми? Севги тўйдан кейин пайдо бўлади. Иккинчи марта Анварни тилингга олма, ахмоқ қиз. Баҳодирни оиласи ҳамма ҳавас қилгулик. Қандай ибратли оилага келин бўлаётганингни билганингда эди... Қизлар орзу қилади Баҳодирдай йигитни... Йиғиштир дийдиёни. Даданг эшитсалар бу гапингни нақ ўлдирадилар-а...

Мафтуна тақдирига тан берди. Данғиллама тўй ҳам бўлиб ўтди. Баҳодир дарҳақиқат ҳавас қилгулик йигит эди. Ҳовли-жой, машина... Ҳаммаси рисоладагидек. Дугоналари унинг бахтига ҳавас қилишди.

Мафтунанинг никоҳ тўйини ўтказишгач, орадан ўн кун ўтди. Собир ака ва Мастура опа самолётга билет олиб, яна Москвага учиб кетишди. Чунки вақтида етиб боришмаса, иш жойлари ва ижара уйларидан мосуво бўлишади.

Яна ўн кундан кейин эса эрталаб ишга отланаётган эр-хотинни уйидан бўлган қўнғироқ ва нохуш хабар гангитиб қўйди.
- Ойи, тез қайтиб келинглар. Мафтуна куёв уйидан қочиб кетибди. Уйимизга милиция ходимлари, маҳалла одамлари, қудалар келишган. Важоҳатлари жуда ёмон. Илтимос, тез етиб келинглар, - бу ўғли Маҳмуджонни овози эди.

Эр-хотин ҳамма ишни чеккага суриб, зудлик билан яна билет сотиб олишди. Ватанга, уйларига етиб келгунча уларни хаёлидан нелар ўтди фақат Аллоҳгагина аён.

Ҳовлиларида, маҳалла кўйда бўлган можаро, гап сўзлар, ҳақорату лаънатлар... Буларни тасвирлашга қалам ожизлик қилади. Куёв томон " тўй харажатимизни қоплайсизлар, маънавий зарар тўлайсизлар" деб ота-онани шармандаю шармисор қилишди. Ота эса ҳаммани олдида қочиб кетган қизини оқ қилди, қарғади, дуойи бад қилди. " Шундай беору беномус қизни тарбия килган сенга ҳам лаънат" деб хотинини уйидан ҳайдаб чиқарди. Мафтунанинг эса ўша севган йигити Анвар билан қочиб кетгани маълум бўлди...


Ҳурматли дўстлар! Бу аччиқ воқеани ёзишдан мақсад, яна бир бор оналаримизни ҳушёрликка чорлашдир. Қизларимизга инсоф сўрашдир. Бу кунни ҳатто душманимизга раво кўрмаймиз. Бу юзи қароликни ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайди. Бу иснод Мафтунани етти авлодига етиб ортади. Умидлари пучга чиққан куёв Баҳодир яна уйланар, бахтли бўлар, ин шаа Аллоҳ. Лекин Мафтуна бахтли бўла оладими? Отаси оқ қилган, қарғаган қизга Анвар энди уйланадими? Буни фақат Яратган Эгам билади, вақт кўрсатади.


СЕВГИ ДЕБ ОҚПАДАР БЎЛГАН ҚИЗ....

( бу нохуш хабар маҳаллада дув-дув гап бўлди, якинлар қалби заққумга тўлди)

- Мана тўйниям ўтказдик, орзу-ҳаваслар қилдик. Қизгинам Мафтунани энг яхши оилага, энг одобли, касб-ҳунарли йигитга турмушга узатдик. Аллоҳга беадад шукур, ниятимизга етдик. Обрў-эътибори билан эгасига топширдик қизимизни. Энди хотиржам бўлиб, Москвага ишимизга қайтамиз. Мўминжонни ҳам уйлантирсак, кейин мусофирчиликни йиғиштирамиз. Шу ердан насибамизни топамиз. - Мастура опа турмуш ўртоғи Собир ака билан нонушта қиларкан, хурсандчилик билан гапирарди. Қизининг никоҳ тўйида тушган суратларини завқ билан томоша қиларкан, эрига узатди.
- Дадаси, қаранг. Қандай ажойиб жуфтлик. Куёв кўнглимиздагидай йигитга ўхшайди. Икковиям суқсурдек, Аллоҳ ёмон кўзлардан асрасин. Қизимиз борган жойида тош бўлсин, ўзларидан кўпайишсин. Мўминжонимга ҳам яхши қиз топсайдик.
- Ин шаа Аллоҳ онаси. Яна бир йил ишлайлик, келин туширамиз, - деди Собир ака ҳам. - Кейин чолу кампир бўлиб ўтирамиз набираларни боқиб.
Эр-хотин жуда бахтиёр эдилар.

Собир ака ва Мастура опа ўн йилдан бери мусофир юртда ризқ теришади. Икки ўғил ва бир қизни Собир акани онаси Муслима ая ўз қанотига олди. " Кучим борида болаларингизга қарайман, сизлар ишлаб иморатни битказинглар" деди онахон уларни Москвага кузатаркан.

Шу билан ишлари юришиб, эр-хотин Москвада ишлай бошлашди. Иморатлар битди. Хоналарни қўғирчоқдай ясатишди. " Ласетти" олишди кўзларни қувнатиб. Тўнғич ўғиллари Маҳмуджонни уйлантиришди. Набирали бўлиб бешик тўйлар қилишди.

Оиланинг гулу райҳони бўлган Мафтуна тиббиёт коллежини тугатиб, шаҳар поликлиникаларидан бирида ҳамшира бўлиб ишлай бошлади. Қизгинани қоматлари келишган, қоп -қора сочлари белида чулғаниб ётарди. Қошу кўзлари қоп-қора сулув қизни харидори кўп бўлди. Лекин келаётган совчилар унинг ота-онасига ёқмасди. Мўминжон синглисини ҳар бир қадамидан бохабар эди. Онаси кунора Москвадан қўнғироқ қилиб, қизига панду насиҳат қиларди.
- Кизим, мен даданг билан сизларни деб бегона юртда ишлаб юрибмиз. Мусофирда ишлаш осонмас. Катта қиз бўлдинг. Ақлингни ишлат. Йигитлар билан телефону интернетда ўйнашма, ҳеч кимга ишонма. Биттагина қалтис қадаминг умрингни, бахтингни яксон қилади. Оиламиз шаънини барбод қилма. Юзимизни ерга қаратма, - Мастура опа бу тарздаги гапларини ҳар қўнғироқ қилганида қизига тайинларди.
Мафтуна ҳам ўз ўрнида "хўп бўлади, ойижон, ҳамма айтганларингизга амал қиламан, юзларингизни ерга қаратмайман" деб онасига ваъда берарди.

Кунларни бирида қўшни махалладан Мафтунага совчи келди. Йигит чиройлигина, ўзини кичкинагина савдо дўкони бор экан. Сўраб-суриштирганларида унга "ишбилармон, меҳнаткаш, одобли" дея таъриф беришди. Биттагина камчилиги ота-онаси уни болалар уйидан асраб олиб, катта қилишган экан. Шу гап Мафтунани ота-онасига ёқмади.
- Ким билади унинг насли ким? Асл ота-онаси ким? Никоҳсиз туғилган бўлса-чи? Керакмас, жавобини беринг, ойи, - Собир ака онаси Муслима аяга қўнғироқ қилиб шундай деди.
- Ўғлим, қарор чиқаришга шошилма, - ётиғи билан тушунтирди Муслима ая. - Асраб олишган бўлса-да, жуда яхши оила. Йигитни ҳамма мақтаяпти. Кейин қизинг Мафтунанинг ҳам унга кўнгли бордай. Беш -олти марта бош эгиб келишди, болам. Москвадан қайтинглар, кўринглар, балки шу хонадонга берармиз Мафтунани. Айтаман, кутиб туришади.
- Йўқ, ойижон. Етимга қиз бермаймиз! - Мастура опа ҳам қатъий рад этди. - Айтинг, бошқа келишмасин. Йигит ҳам қизимни тинч қўйсин. Мафтунани қулоғини ўзим бураб қўяман. Севги-певгини йиғиштирсин. Мен унга тайинлаб қўйганман.

Асраб олинган йигит Анвардан яна совчилар келди. Ўғлимиз, "уйлансам, фақат Мафтунага уйланаман" деяпти. Илтимос, раъйимизни қайтарманглар, - деди йигитни онаси Муслима аяга ялиниш оҳангида. Мафтуна ҳам қимтинибгина бувисига " биз бир-биримизни яхши кўрамиз" деди. Муслима ая ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ўғли Собирни розилигини ололмади. Совчиларга қатъий рад жавоби берилди........


Қатиқ ичинг, қаримайсиз

Узоқ умр кўришни истасангиз, ҳар куни бир стакан қатиқ ичинг. Шунда организмингиз кун сайин ёшариб бораверади

Асабий ва иштаҳасиз бўлсангиз, эрталаб нонуштадан ярим соат аввал бир стакан қатиб ичиб олинг. 

Ухлашга ётишдан аввал ичилган бир стакан қатиқ ошқозон-ичакларга ижобий тасир кўрсатиб, тинчлантиради


Вақт қадри

Бир бизнесмен миллион-миллион доллар пул тўплади. У энди ишлашни бас қилиб, бир йил дунё кезиб, ҳордиқ чиқармоқчи бўлди. Аммо бу қарорга келиб улгурмасидан унинг олдида ажал фариштаси пайдо бўлди.
У фариштадан озгина вақт сўради:
- Менга уч кун яшашимга имкон бер – бойлигимнинг учдан бир қисмини бераман.
Фаришта кўнмади.
- Хўп, унда, икки... йўқ, уч миллион бераман! Менга гўзалликлардан баҳра олиш ва ишни деб анчадан буён бирга бўлмаган оилам билан бўлиш учун бир кун вақт бер. Аммо фаришта қарорида қатъий эди. Шунда бизнесмен ўғлига хат ёзиш учун бир дақиқа вақт сўради. Фаришта унга имкон берди.
«Вақтнинг қадрига ет, ўғлим, - деб ёзди киши. – Мен умрим давомида тўплаган миллионларимга ҳаттоки бир соат ҳам вақтни сотиб ололмадим».


ЁРДАМ

Ёши саксондан сакраб ўтган касалманд, қадди эгик қария бирор олижаноб йўловчининг ёрдами билан серқатнов кўчадан ўтиб олиш илинжида теваракка жонсарак кўз югуртиб турарди.
− Ассалому алайкум, амаки, − деб салом берди ногоҳ қаршисида пайдо бўлган ўспирин.
Қария ғоят ажабланганидан алик олишни ҳам унутиб болага тикилди.
«Амаки?!»
Ҳа, у беҳуда лол қолмади. Мана, салкам ўттиз йилдан бери қулоқлари «отахон», «бобожон» деган атамаларга кўниккан эди. Ўспириннинг кутилмаган мурожаатидан унинг эгик қадди бироз ростлангандай бўлди.
− «Амаки» дедингми? − қайта сўради қария.
− Ҳа, амакижон, − деди бола гўёки илтижоли тикилиб, − машиналар қатновидан жуда қўрқаман, шундай касаллигим бор, илтимос, кўчани кесиб ўтишимга ёрдам беринг.
− Хўп, − деди қария ва шу баробарида кўзлари равшан тортиб, қўл-оёқлари тетиклашгандай бўлди.
Ўспирин қандайдир сирли кулимсираб чолни қўлтиқлаб олди.
«Шўрлик, − ўйлади қария серқатнов йўлни кесиб ўтишаркан, − шугина ёшидан ғалати касалга чалинибди-я?! Минг бор шукр, менда ундай кароҳат йўқ...»
Хаёллар оғушидаги отахон ўзи боланинг  етагида юраётганини пайқамади... Айни пайтда унинг руҳи тетик, вужуди енгил, кўз олди ёруғ эди.


Жоҳил кишининг олти белгиси

• Ҳеч бир сабабсиз ҳам жаҳл қилиб, ғазабланади;
• Ҳеч бир фойдасиз сўзларни гапиради;
• Сирни ошкор қилиб юборади;
• Ҳаммага ҳам ишониб кетаверади;
• Душман бўлган инсонни ҳам дўст тутиб олаверади.


Ҳафта охирида нам ва совуқ оқимнинг навбатдаги тўлқини кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Йўлларда яхмалак кузатилади.


​​​Шифобахш олма.

Хотин шу онанг сени менга алдаб топширганидай мана шу олманиям алдаб берган экан. Ҳар йили устини эшакни қўтиридай доғ босиб кетади.
Бекмурод ака ёнбошлаб қалпоғини ирғитиб юборди. Икки марта қайта-қайта олмага қараб қўйди. Чуқур уф тортди. Ўзичи шу олмани ҳеч қанақа Саратовми, Архангелскми ўша томонданам олиб келмаган шекилли Пардаали лофчи буванг Ҳаммаларингни алдаб бир бало жарлардан топиб келганга ўхшайди. Энди бу олмани бу йил ҳам сота олмаймиз.
Ўзим сотиб келаман Шартта гапни ўртасидан кесди Руқия хола сиз бундан олдин ҳам бир ишни бажаролмагансиз бундан кейин ҳам бажара олмайсиз. Мени уруғимга айбни тўнкаб ўтирасиз. Эплаганчи эплаган кампирни қиз қилиб эрга берганакан.
Э ҳали биз бир ишни эплолмайдиган бўлиб қолдикми? Манов олтита боланиям энангникидан эргаштириб келмагандирсиз бойни қизи?
Шуни иш деб ўтирибсизми? Эпласангиз мана шу олмани сотардингиз. Мени тепамда луқма отмасдан.
Бу олмангни сотмайманам.
Ўзим сотаман. Пулига тилла занжир оламан. Ана ўшанда оғзингизни очиб қоласиз.
Менам шуни сотсанг менга ёшроқ хотин обер деганим йўқ масалан.
Ҳали бу олмангни биров тўрт сўмга оладими йўқми билмайсан яна менга ултиматим қўясан.
Руқия хола ўрнидан туриб этагини бир силкиб кетиб қолди. Бекмурод ака ҳар доимги одатини такрорлади, ёғлиққина қилиб сўкиб қўйди.
Бироздан сўнг Эргаш шилқим кириб келди. Ўлгудай шилқим ва гапи кўп одам. Бекмурод ака қайноғаси бўлса ҳам бу болани ёқтирмасди.
Ҳа поччагинам, бу роса қовоғингиздан қиш қаттиқ келадиганга ўхшаб турибсиз. Носқовоғингизни йўқотиб бодомқовоғингизни топиб олдизми?
Эркакка ўхшаб гапир. Нима гап дангалини айтавер?
Олмангизга харидормиз.
Эргаш дегич бирни учга пуллаган бола. Бозор кўрган. Поччасини икки дақиқада алдади қўйди. Почча нарвон топиб олма шохига осила кетди. Ўзи эса яшикчига телефон қилди. Бироздан сўнг элликта яшик билан бир қоп юмшоқ, оппоқ бирбало келди. Эргаш шилқим бир четда ўтириб олмаларни юзини артиб, ҳалигини битта-битта кийгиза бошлади.
Почча олмаларингизга келин кўйлак кийгизамизда. Бу олмаларингизни бир Россияга экспорт қилиб юбормасамми ҳали.
Оғзига носини отиб, тупура-тупура гапира кетди. Эллик яшик олма терилса поччасига пулни бели синмаганларини топширадиган, ўзи эса сотгани эвазига бир икки сўм кўнгилдан суғириб олдиган бўлди.
Бироздан сўнг бозорқўм келиб қолди. Эргаш шилқим ўрнидан турасолиб чўнтагига қўл юборди. Бир почка бели синмаганни олиб бозорқўмни қўлига тутқазиб кўришди.
Тўйлар муборак бўлсин ака. Эшитишимизча кичкинангизни суннат тўй қипсиз, биз бехабар.
Унгаям икки йил бўлди. Э ака, биз тўянани шундай кечиксаям виждонимиз қийналиб ушлаб юрамиз.
Расмиятчилик узоққа чўзилмади. Гапнинг дангалига кўчди мавзу. Бозорқўм олмаларнинг алламбало нави эканлигига  қоғоз ёзиб берадиган бўлди. Текширув ҳужжатларига бир гала витаминлар рўйҳати қўшиладиган, хуллас, олманинг мақтови шу ернинг ўзида тарқалиб кетди.  Эртасига мана шу олма сотилмагунча бошқа бирор яшик олма бозор растасига чиқарилмади. Бозорқўм тўянани ҳалоллади.
Шундай қилиб, Руқия хола айтганини қилди. Битта тилло занжирни ярқиратиб эрининг кўзини олайтириб у ёқдан бу ёққа ўтди.
Менга десачи, баргиниям табибларга сот, хўпми?
Қалпоғини олиб ирғитворди Бекмурод ака.
Рост айтдингиз, мен Эргаш билан гаплашиб кўрайчи, табиблардан таниши йўқмикан.
Бекмурод ака эмаклаб бориб, қалпоғини қайта кийди.
Эшикдан яна Эргаш шилқим кириб келди.
Ээээ поччагинам, бу дейман сизни яна уринтириб қўядиганга ўхшайман. Бу биз берган олманинг барги асаб тизимига кони фойда чиқиб қолдику. Абдулла ошнам билан гаплашдим. Чой қилиб сотадиган бўляпмиз. Туринг ўрнингиздан, дарахтни баргини теринг.
Бекмурод ака чўк тушиб ўтириб олди.
Олдиндан келишиб олайлик, пулни ярмини ўзимга берасан.
Эргаш шилқим поччасининг қулоғига шипшиди.
Поччагинам опамни чақирайми ё ўзингиздан билиб ишга киришасизми?
Ҳоҳолаб кулиб юборди.
Бекмурод ака ўрнидан туриб пичирлаб сўкина кетди.
Бозор кўрган хотин олма дейишганди. Бу туришда ўлсам, ўлигимни кўммасдан калбасазаводга топширмаса гўргайди.


Юрак зарблари (пульс) меъёрида қанча бўлиши кераклигини биласизми?

— Янги туғилган чақалоқ — 110-170 та
— 1 ёшгача бўлган болалар учун — 102-162 та
— 1-2 ёш — 94-155 та
— 4-6 ёш —86-126 та
— 6-8 ёш —78-118 та
— 8-10 ёш — 68-108 та
— 10-12 ёш — 60-100 та
— 12-15 ёш — 55-95 та
— 50 ёшгача бўлган катталар — 60-80 та
— 50-60 ёш — 65-85 та
— 60-8 ёш — 70-90 та


БИЗ ЖУДА АЖОЙИБМИЗДА !

✔️" Мен ҳеч кимга керак эмасман" деймиз, ҳақиқатда эса биргина инсонга кераксиз бўлсак....

✔️"Ўзим уддалайман" деймиз  ёрдам сўрагани тортинганимизда ...

✔️"Ҳеч нарса керак эмас !" деймиз, ҳоҳлаган нарсамизга эриша олмаганимизда ...

✔️"Ўзим шунчаки" деймиз. Жиддий гаплашиш вақти етганида...

✔️" Ҳечқиси йўқ" деймиз. Қалбимиз озордан зирқираб турганида...

✔️"Сенга ишонаман..." деймиз. Ўйин бўлиб қолишдан чўчиб...

✔️"Ҳаммаси жойида ..." деймиз, ҳаммаси остин - устун бўлиб кетганида..

✔️"Ҳеч гап йўқ" деймиз. Ичимизда дард тўлиб кетганида...

✔️"Тинч қўй !!!" деймиз... Уни йўқотишдан қўрқиб...

✔️"Ҳаёт гўзал" деймиз. Дунё кўзга қоронғу кўинганида...

✔️"Бошқа кўришни истамайман !" деймиз... Ҳамиша бирга бўлишни истаганда...

✔️"Бахтлиман...." деймизда кўз ёшимизни артиш учун дастрўмолни тайёрлаб қўямиз...

✔️"Биз бошқа - бошқа одамлармиз" деймиз. Бир бутунга айланиб бўлиб...

✔️"Мен айбдорман" деймиз... Хиёнатини билганимизда...

✔️"Сени унутганман." деймиз. Суратларига қараб ўтириб...

✔️"Бошқа яшашни истамайман ! " деймиз....Бизни фикримиздан қайтаришларини истаб...

✔️"Ёлгизликни яхши кўраман" деймиз ва анчадан бери жирингламаган қўл телефонимизга хавотир билан қараб қўямиз.


Бир донишманд ўғлига бундай насиҳат қилибди:

• Азиз ўғлим!
• Қўлингга кирмаган ёки қўлингдан кетан нарса учун қайғурма.
• Ҳар ерда куракда турмайдиган беҳуда сўзлар сўзлаб юришдан йироқ бўл.
• Нокас, қурумсоқ кишидан қарздор бўлма. У билан асло муомала килма, кейин пушаймон қиласан.
• Шарм-ҳаёсиз ва бахил киши билан суҳбатдош бўлма, шундай ярамас одамлар билан қўшни бўлмасликка ҳаракат қил.
• Ўз кучинг орқасидан нон топиб егил, текинхўрликка ўрганма.
• Олийжаноб, мард одамлар билан суҳбатдош бўлсанг, яхшилик билан ном чиқарасан.
• Мақтанчоқ ва эзма одамлардан хазар кил!


Нотаниш йигит бегона бир қизнинг жиғига тегмоқчи бўлиб, сахифасига:
— Салом! танишсак бўладими? — деб ёзибди.

Қизнинг жавоби:
• Мени аввал ким эканлигимни билинг. Сиз азоб бермаслигингиз учун ва сизнинг бир парчангиздан бўлганимни унутмаслигингиз учун сизнинг қовурғангиздан яралган ҲАВВОман;
• Мен уйингизни сақловчи, асровчи онангизман, синглингизман, қизингизман ва аёлингизман.
Мен ЖАННАТ оёқларим остида турган ОНАман;
• Мен ўшаманки, ҲАБИБИМИЗ сизга мен ҳақимда: "Аёлингизга яхши муносабатда бўлинг" деб, васият этиб қолдирганлар;
• Мен ўшаманки, агар СОЛИҲА АЁЛ бўлсам, мингта солиҳ бўлмаган эркакдан афзал;
• Мен ўшаманки, бир куни сизга ўхшаган бир инсоннинг ҳалоли ва жуфти;
• Мен ўшаманки, отам, ака-укаларим, амаки-тоғаларим, боболарим номусини елкасида кўтариб юрган хаммол.
• Мен ўшаманки, номус аталмиш гавҳарни ягона эгасига тақдим этиш учун кўз қорачиғидек асраб юрган баҳил.
• Агар сиз эрмак учун шунчаки вақти чоғлик қилмоқчи бўлсангиз, унда эрмак бўлишни истаганларнинг саҳифаларига бориб, ўша ердан изланг....
• Мен ҳақимда билиб олдингиз, энди ўзингизни таништирсангиз, эй ҲУРМАТЛИ инсон?!

Йигит қисқагина қилиб жавоб берди:
— Мен кўзи кўр бир БАНДАман. Сизни тарбиялаган онангизга минг РАҲМАТ !!


Бир гуноҳ қилганингда дарҳол тавба қил! Инсон сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқмагани учун чўкади.

Мавлоно Румий

20 last posts shown.