Иккинчи хотин бўлиш оғриқли..."
“Қаердасан, эшикни оч. Тақиллатиб турибман эшитмаяпсанми?” Смсни ўқидим, дарҳол кўз ёшларимни артдим. Шоша-пиша юз-кўзларимни ойнага солдим. Эшикни очдим-у, бир чеккада гуноҳкорона бошимни эгиб туравердим.
– Сен бир куни шу юз марталаб қўнғироқ қилишинг-у, смслар ёмғирини ёғдиришинг билан мени гўрга тиқасан, – дея Ботир ака эшикни ёпди. – Тушунсанг-чи, ахир, ҳар доим сенинг олдингда бўла олмайман. Буни яхши билиб туриб, яна ўзинг жанжал кўтарасан-а?
– Ахир келмагангизга ҳам 21 кун бўлди. Қўнғироқ ҳам қилмайсиз. Сиздан хавотир олдим! – дедим-у, ичимдаги оҳларимни тўкиб сочиш ўрнига яна гуноҳкорона қараш билан сукут сақлаб турдим. Аслида мана шу 21 кун мен учун азобли ўтган эди. Шу пайтгача бир маротаба ҳам қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрамаганидан жиғибийроним чиққан. Агар олдимга келган тақдирида ҳам аччиқ ва ҳақоратли сўзлар билан сийлаб, унга бир дунё шартларни қўйишга аҳд қилган эдим. Лекин ғамга тўла дардли кўзлари мени яна шайтондек аҳдимдан қайтарди. Ҳатто унга ачина бошладим. Ҳар доим шу аҳвол. Телефон орқали ёки ёзиб юборган хабарлардагина мен қўрқмас урғочи бўрига айланаман. У олдимга келгач эса мушук панжасида қолган сичқондек питирлайман. Аввалига, уришади. Мен ҳам дардларимни гоҳ-гоҳида билдираман. Лекин унинг оилавий аҳволи, бошидаги ташвишларни сўзлаб берганидан сўнг ачинганим етмагандек, бир неча кун унинг муамоларини ўйлаб, сиқилиб юраман.
У ҳаётимда учраган кундан буён ҳаловатимни, ўзимни унитганман. Нега тақдир менга уни рўбарў қилди? Нима сабабдан ишқим, меҳрли кўзларим унга тушди? Ахир муҳаббатимизни ҳеч кас тушунмаса... Майли у эркак, лекин мен-чи? Рафиқаси, ота-онаси, ака-опалари мен ҳақимда қандай ўй-хаёлларда экан! “Оилали эркакка илакишиб қолган аёл...” деб тасаввур қилишарди-да. Яна нима деб ҳам баҳо беришсин денг. У ҳам ўз келинимдек Ботиржонимни жониданда ортиқ кўрадиган, бахтини ўғлимда кўриб, унга дунёю-дунини топширган қиз, деб ота-онаси иккинчи келин сифатида қабул қилармикан? Ёки фарзандининг оиласини бузганликда айбланиб, ёмонотлиққа чиқармикан? Йўқ-йўқ, ўз отамни қандай ҳурмат қилиб, яхши кўрсам уларни ҳам ундан кам кўрмайман. Пинҳона, сиртдан танийман. Ҳали бирор маротаба ҳам уларни узоқдан бўлса-да, кўрганим йўқ. Аммо касалхонада ётишганида иссиқ шўрваларни қилиб Ботиржон ака билан узатиб юборарадим. Бозорлик қилиб, хуш кўрган қишлоқ меваларидан атай улар учун жўнатрадим.
Дазмолланмаган, ғижим уст-бош, кир пайпоқ билан уйдан чиқиб кетган турмуш ўртоғингиз кечга яқин шаҳзодалардек уйга кириб келганида, менинг меҳрим, севгим сизникидан зиёдаю, лекин кам эмаслигини сезмаган бўлсангиз кундош? Ботиржон акадаги ўзгаришларни кўриб, севгимизни тан олмасангиз. Наҳот сиз ҳам бошқалардек мени бузуқликда айблаб, ҳақиқатга кўз юмсангиз? Ахир сизни кундош эмас ўз опам, дугонамдек кўрганман. Йўқса, неча бор қўнғироқ қилиб қўрсликлар қилганингизда сану-манга борардим. Балки уйингизга бориб соч талаш қилардик. Бироқ мен, ҳатто қаерда туришларингизни ҳам билмайман. Сўрамаганман излаб ҳам ўтирмадим. Мана ўртамиздаги муносабатларга 5 йил бўлибтики, ҳанузгача бирор маротаба Ботир аканинг ишхоналарига ҳам бормаганман. Фақат онда-сонда қўнғироқ қилиб тураман. Сиз ҳаммага мени ёмон сўзлар билан тасвирлаб берибсиз. Айтишингизча, улар сизни жуда яхши кўришар экан. Қайнанамиз сизни жонидан азиз кўрар эмиш. Мени эса улар қачон бўлса ҳам топиб, қилган ишларим учун суд қилар экан. Уларнинг йўлларига кўз ёшим билан сув сепиб, сочларим билан супириб, 5 йилдан буён кутаман. Уларга айтадиганларим жуда-жуда кўп. Сизга ҳам...
Яна бугун ҳам соғинчдан кўнглим беҳаловат. Қанча огоҳлантириш олганимга қарамай яна смс ёзяпман. Бу сафар келмади. Аламлар баттар авж олди. Хўрлигим келиб, шижоат билан гўшакни олдим. Дарров ёд бўлган рақамларни тердим.
Мен ортиқ, бу тарзда яшашга ўзимда куч тополмаяпман. Ҳар куни сизни қўнғироқ қилишингизни, смс ёзишингизни ва тўсатдан эшикдан кириб келишнгизни кутиб интизор бўламан. Қачонгача, “Турмушга чиқдингизми?.......