Газ...
Фейсбукка кирсам, ҳаммаёқни газ босиб кетибди. Ҳатто газеталарда ҳам газ. Кимни қараманг, газ-газ деб газини босяпти. Айримлар газ бермаяпти деб одамларга газини бериб ётибди. Оммани бунақа газлаш яхшимас. Бир газ олса, кейин тўхтатиб бўлмай қолади. Тўғри, ҳаммаёқни газлаштириш керак, ҳар бир уйга газ кириши керак, бўлмаса, шунақа газлайверилади, аммо, кейин газимиз чиқиб қолмасин деб ҳам хавотир оладида одам.
Газандаларга фарқи йўқ, одамларни газлаб қўйиб, кейин газланганларни томоша қилиб ўтираверишади, оқибатда эса газпурушлар алмашади, холос, барибир газлаштиришмайди. Шунинг учун газни эмас, ўзни босиш керак. Газласа ҳам, ақл билан, тизимли равишда газлаш керакки, гаплар қуруқ газ бўлмай, аҳоли ростан ҳам газлаштирилсин.
Ижтимоий тармоқларда ҳамма газ олаверади, бироқ, ташқарига чиқса, кўпининг гази чиқиб кетади. Шунинг учун одамларнинг газига жуда ишониб ҳам бўлмайди. Икки эн газлама бериб: «Бўлди энди, газлама», деса, кўпчилик газаги кетиб, газламай қолади.
Тилни бир газ қилиб газ деган билан газ бўлиб қолмайди-ку, ахир. Газонда газли сув ичиб ётиб газласа, газ келармиди?!
Айтишларича, айрим ғаразгўйлар газни атай тутиб турганмиш. Қўйвор газни, деб қўйворсангда...
Баъзилар газ қўйворганми, билмадим, ҳаммаёқни газ ҳиди тутибди. Айримларнинг гази бор шекили, сўзлари чалкашиб ётибди. Одам дегани азгина газ уриб олса, гази бўлса ҳам қизиқишга газлайверадими дейманда.
Газчилар эса жим. Билмадим, газ қўйворишганми ёки газлари етарлими, бир оғиз ҳам газ дейишмайди. Ёки уларнинг газларини суғириб олишган, умуман газ йўқ, шунга қимирлаша олмайди. Баъзи ишларни кўриб ўйлаб қоласан, газчилар ҳам газчи шекилида, бўлмаса, шунчалар ҳам газсиз қоладими одам?!
Хуллас, газда гап кўп. Етар шунча газлаганимиз, энди қуруқ газ деявермай, керакли чораларни кўриб, ҳуррият ва тараққиёт сари газини босиш керак.
Hasan al-Muqriy фейсбук саҳифасидан