2025 йилда Сўх туманида саноатни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар
Ҳудудларда саноатини ривожлантириш ва саноат корхоналарининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда саноат салохиятини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024-йил 15-августдаги 295-сонли қарори қабул қилинди ҳамда ушбу йўналиш бўйича туман иқтисодиёт ва молия бўлимида янги бўлим ташкил этилди.
Жорий йилда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 167,4 миллиард сўмга ёки 111,0 фоизга етказишни, бу борада қуйидаги йўналишларни ўз олдимизга мақсад қилиб кўйганмиз.
Жумладан:
- 2025 йилда жами 210.7 миллиард сўмлик 518 та саноат йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1546 та янги иш ўринлари яратилади;
- ҳудудларда фаолият кўрсатмаётган 112 та саноат корхоналари билан ишлаш, уларнинг фаолиятини тиклаш, кўмаклашиш ҳисобига 10,1 миллиард сўм маҳсулотлар ишлаб чиқарилади;
- 2024 йилда ишга тушган 92 та саноат лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 9,1 миллиард сўм миқдорида қўшимча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади;
- ҳудудларда янги саноат корхоналари ташкил этилиши ҳисобига (2024 йил ўтган даврида 86 та саноат корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган) қўшимча 8,4 миллиард сўм маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Шу билан бирга 2025 йилда тумандаги 1 та йирик саноат корхонаси томонидан жами 3,5 миллиард сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 50 та янги иш ўринлари яратилади.
Зайлиддин Искандаров – Сўх тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи
🇺🇿https://t.me/suxliklars
🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram