Сўх тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
Давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди раҳбар борки, доимо халқ билан яқин бўлишга интилади. Ва ушбу йўналишда ҳардоим мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланади. Ва албатта, бу ўз самарасини бермоқда.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова иштирокида навбатдаги фуқароларнинг қабули бўлиб ўтди. Унда туман Халқ қабулхонаси мудири, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда туман аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Жумладан, уй-жой масалалари, тадбиркорликни ривожлантириш, субсидия олиш, янги иш ўринлари яратиш, ҳудудларни ободонлаштириш, ижтимоий соҳалар сингари долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Қабул давомида айрим мурожаатларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати🇺🇿https://t.me/suxliklars
🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram