Бокс бўйича «Депутат кубоги» ғолиб ва совриндорлари аниқланди
Хабарингиз бор, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг дерутати, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг ташаббуси билан ёшлар ва ўсмирлар ўртасида бокс мусобақаларига старт берилган эди. Қарийб бир ҳафта давомида ўтказилган мазкур мусобақаларда тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари турли вазн тоифаларида иштирок этишди.
Мазкур мусобақалар ғолиб ва свориндорларини тақдирлаш мақсадида тадбир ташкил этилди ва мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, вилоят Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов, туман ҳокими ўринбосарлари ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими сўз олиб, мазкур ташаббусни барча қўллаб-қувватлаши ва бундай спорт тадбирлари, танлов ва мусобақаларни мунатазам ўтказилишига ҳисса қўшиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Сўнг туман ҳокими, вилоят Кенгаши депутати ва туман секторлари раҳбарлари барча ғолиб бўлган ёш боксчиларга ҳамда уларнинг мураббийларига диплом, медаллар ва эсдалик совғаларни тақдим этдилар. Бундай спорт тадбирлари секторлар кесимида ташкил этилишига доир чора-тадбирлар белгиланди ва бунинг учун мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
🇺🇿https://t.me/suxliklars
🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram