МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқ саҳифаларида жойланган “СЎХ ТУМАНИДАГИ 2-СОНЛИ МАКТАБДА СИФАТСИЗ ҚУРИЛИШ ВА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР” рукнидаги мурожаатномада келтирилган ҳолатлар юзасидан Сўх туман прокуратураси, туман ҳокимлиги ва Фарғона вилояти қурилиш назорат инспекцияси мутахассислари иштирокида мазкур ҳолат жойига чиқиб ўрганилди.
Аниқланишича, Сўх тумани, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 2-сонли умумтаълим мактабида “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсуми доирасида лойиҳа қиймати 1 миллиард 211 миллион сўмлик 3-ўқув биноси ва ҳожатхонасини таъмирлаш ҳамда суньий мини-футбол майдончаси қуриш учун маблағ ажратилганлиги, ушбу ишларни амалга ошириш учун шаффоф тизими орқали Сўх туманида жойлашган “Хушбахти Суҳробзод” МЧЖ ғолиб деб топилган.
Ушбу қурилиш ишлари 80% фоизга бажарилган бўлиб, фотомурожаатда келтириб ўтилган камчиликлар, яьни 1-3 ўқув биноларининг иситиш тизимларидаги, яъни ўрнатилган батереялардан сув оқаётганлиги ҳамда мазкур бино иссиқлик ҳарорати яхши эмаслиги, лойиҳа смета ҳужжатларига зид равишда темир трубалардан фойдаланганлиги, девор-пардоз ишлари сифатсиз қилинганлиги кўрсатиб ўтилган.
Мурожаат юзасидан туман прокурори раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ мазкур объектга боргиб, пудратчи томонидан объектда иситиш тизими билан боғлиқ ҳолатлар тўлиқ ўрганилганда, мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар, яъни 3-ўқув биносидаги иситиш батереяларда сув оқмаётганлиги, хоналар ҳарорати талаб даражасида эканлиги, лойиҳа сметасида кўрсатилган полиэтилен трубалар мактаб маъмурияти томонидан буюртмачи мурожаат орқали чиқиб, сифатли темир трубалар билан алмаштириш ва иситиш тизимини яхшиланиши илтимос қилганлиги боис, пудратчи томонидан сифатли темир трубалар ўрнатиб берилганлиги, мактабнинг иситиш тармоғига тежамкор ва замонавий иситиш қозонлари ўрнатилганлиги, ҳамда объектга қўшимча қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариб берганлиги, мактаб маъмурияти билан ўтказилган сухбатда қурилиш ишларидан умуман эътирозлари йўқлиги ва аксинча курувчилардан миннатдор эканликлари маълум бўлди.
Ҳозирда, мазкур объект фойдаланишга топширилмаганлиги ҳамда пудратчининг 20 фоиз маблағлари ўзлаштирилмаганлиги аниқланди.
Туман прокуратураси ва тегишли мутахассислар томониданмазкур объект назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
🇺🇿https://t.me/suxliklars
🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram