— Яна нималарни титкиладинг? — саволимга савол билан жавоб берди.
— Фақат шу. Ундан кейин ҳамма ерни қулфлаб ташлабсиз. — дедим елка қисиб.
— Ҳмм... — дея менга сирли нигоҳлар билан тикилди.
— Ишонишингиз мумкин. Алдамаябман. Фақат расмларни кўрдим.
— Бошқа хонамга кирма!
— Расмларчи?
— Билишинг шартмас. — «билишинг шартмас» дегани шунақанги жаҳлимни чиқардики, охири сабр қила олмай бақириб ташладим.
— Шарт! Сизга негадир ишонмаяпман. Дадам ҳақида гапиряпсиз, лекин ўзлари билан ҳали бир маротаба ҳам гаплашмадим. Нимадир сўрасам фақат тўтиқушдек бу мумкин эмас, бу муҳим эмас, бу шарт эмас, дейишдан бошқа нарсани билмаяпсиз. Кимсиз ўзи?! — дедим ўрнимдан туриб.
— Уффф. Жонимга тегдинг!
— Сиз ҳам! Бўлди, ортиқ сизга қулоқ солиб бу ерда қолмайман. Уйимга кетаман.
— Уйингга бора олмайсан!
— Нима учун? Арзирли сабаб айтинг, бора олмаслигимга амин бўлай!
— Чунки, ...
— Нима чунки?
— Орзу, қулоқ сол. Сенга ҳаммасини айтмагунимча тинчимайдиганга ўхшайсан.
— Ҳаммасини?... — дедим паст овозда.
— Юр мен билан. — қўлимдан ушлаб, учинчи қаватга олиб чиқди. Йўлакни охиридаги хонанинг эшигини очди. Ичкарига кирганимиздан сўнг чироқларни ёқди. Кенг ва катта хона. Ўртада шишадан қилинган стол. Стол устида қоғоз ва расмлар. Олдига бориб расмларни қўлимга олдим. Яна мени расмларим. Саидга жиннига қарагандек қараб:
— Яна мени расмларим. Буларни қаердан олаяпсиз? — дедим. У эса чуқур нафас олиб, кейин қўлига телевизор пултини олди.
— Ҳозир кўрадиганларингни бари ҳақиқат. Тугагунча савол берма. — деб телевизорни ёқди. Экранда яна мени кичкина пайтимда олинган видео ва мен танимайдиган одамлар.. Кейин дадам билан билан ойим. Мен бегона одамнинг қўлида турибман. У одам эса мени яширишга ҳаракат қиларди. Энг қизиғи дадамдан! Дадам қўлига тўппончани олиб, мени яширишга уринган кишини нишонга олди. Ва ўйлаб ўтирмай пешонасидан отиб ташлади. Уни ёнида турган аёлни ҳам кўз юммай вахшийларча отиб ўлдирди. Мен эса бу кўраётган нарсаларимга тушунмай Саидга қарадим.
— Бу ..бу одамлар ..дадам.. — тилимга тайинли сўз келмасди.
— Булар сени.. — деб жим бўлди...
— Айтасизми? — дедим кўзларига қараб.
— Бу... Ҳозир даданг отиб ташлаган одамлар ..сени ..сени ..ҳақиқий ..ота-онанг ..бўлади. — деди ҳар битта сўзида оғир ютиниб.
— Гапингизни ўйлаб гапиряпсизми?
— Орзу, ишон ҳамма гапим рост. Ботирович Фарҳод Абдуллаев сени ҳақиқий отанг эмас.
— Сиз аниқ жинни бўлипсиз!
— У одам биласанми ким? — деди менга қараб. — У инсон мафия бошлиғи аслида.
— Йўқ. Сиз мени алдаяпсиз. — бош чайқадим. — Кечагина менга даданг махфий хизмат агентлигининг раҳбарларидан бири деган эдингиз.
— Тўғри. Шундай деганим рост. Аммо махфий хизмат агентлигининг раҳбарларидан бири сени ҳозирги ўзини дадангман деб юрган одам эмас, аксинча мана шу видеодаги ўлдирилган одам эди.
— Бундан чиқди сиз...
— Ҳа, айнан мана шу ўлдирилган одам мени бошлиғим бўлади.
— Лекин, сиз ўша куни дадамми деб сўраганимда Ботирович Фарҳод Абдуллаев сени дадангми деганингизда ҳа дегандим. Сиз эса демак худди шу деган эдингиз.
— Бир нарсани билиб ол. Махфий нарсалар ҳар доим ҳам ошкор қилинавермайди. Кеча сенга ҳамма ҳақиқатни айтганимда барибир ҳам ишонмаган бўлардинг.
— Нима, ҳозир айтсангиз ишонаманми?
— Қисман бўлса ҳам ишонасан.
— Йўқ. Ҳеч қачон ишонмайман сизга. Ўша айтаётган мафияларни бошлиғи сиз бўлсангизчи?
— Орзу, мен ҳеч қачон ёлғон гапирмайман.
— Нега ишонишим керак?
— Яхши. Ишонмас экансан видеони давомини ҳам охиргача томоша қил. Ундан кейин ишониш ишонмаслик ўзингга ҳавола. — деб яна видеони давомини қўйди. Дадам ҳалиги одамларни отиб ташлагандан сўнг мени яширишган жойидан олиб қаергадир кета бошлади.
Ташқарига чиққандан кейин мени ва ойимни қандайдир қора либос кийган одамлар қуршовида машинага ўтқазишди. Давомини кўришга бардошим етмай йиғлаб юбордим.
— Дадам нима иш қилади ўзи? — ёшли кўзларим билан Саидга қарадим.