— Сен.. — дейишга улгурмасидан олдин ўзим гапиришни бошладим.
— Ажаб қилибди. Асабимга тегмасдан дадамга қўнғироқ қилиб берганингизда шундай бўлмасди. — деб ошхонадан югуриб чиқиб кетдим. Тепага чиқиб хонамга қулфланиб олдим. Эшикга қулоғимни тутдим Ҳозирча жим-жит. Ўн дақиқага бормай Саидни важоҳат билан келаётган қадам товушлари эшитилди. Уни келаётганини билиб, эшикни яхшилаб қулфладим. Хонамни олдига келиб эшикни бир тортди. Очилмаганидан кейин эшикни уриб бақиришни бошлади.
— Орзу, эшикни оч! Агар яхшиликча очмасанг ёмон бўлади, қара лекин!
— Ажаб қилибди. Эшикни очмайман. — эшикга суянганча гапирардим. — Нима қилсангиз ҳам қилаверинг. Барибир ҳам эшикдан ташқаридасиз.
— Очмайсана-а? — овоз оҳангини ўзгартирди.
— Йўқ. Оч-май-ман! — дедим дона дона қилиб.
— Ҳўп бўпти. Ҳеч нима қилмайман. Энди эшикни оч. — ўзини анча босиб олгани овозидан билинди.
— Ким кафолат беради, сизни ҳеч нима қилмаслигингизга? — негадир унга ишонгим келмасди.
— Очасанми йўқми?
— Очайми, очмайми? — дедим кулиб, асабини бир бузайчи.
— Орзу! Даданг келсин, сен билан бошқача гаплашиб қўймасалар бўлмайди. — даданг дегани учун эшикни қандай очиб юборганимни билмай қолдим.
— Дадам дедингизми?! — демасимдан олдин юзимга қараб бир челак сувни сепди эшак! Юзимни қўлим билан артдим-да унга жаҳл билан қарадим. У эса безга ўхшаб устимдан куларди, ярамас.
— Жиннимисиз, ҳеч нима қилмайман дедингиз-ку! — дедим бақириб.
— Ҳисоб: 1:1.
— Лекин, мен сизга челакда сепганим йўқ-ку.
— Бу телефонимни сувга ташлаб юборганинг учун ҳам.
— Дадам қачон келадилар?
— Ҳали келмайдилар.
— Ойим билан дадам қаерда ўзи?
— Айтмайман.
— Саид, асабимга тегяпсиз. Ҳозир айтдингиз-ку, даданг келсалар деб...
— Ҳа айтдим, лекин алдадим. Ажаб қилибди.
— Ҳали шунақами?
— Шунақа.
— Энди ўзингиздан кўринг. — деб ювиниш хонасига кириб челакга сув тўлдирдим. Чиқиб эшик тагида кулиб турган Саидни бошига қараб, сувни сепдим. Кулиб турган чеҳрасидан асар ҳам қолмади.
Менга ҳеч нима демасдан пастга тушиб кетди. Мен ҳам ортидан пастга тушдим. Ҳеч нимага қарамай эшикдан ҳовлига қараб чиқиб кетяпти. Уни орқасидан мен ҳам чиқдим. Бир чеккада турган эдим, орқамдан кимдир шланкадан сув сепишни бошлади. Қарасам Саид, фавворани олдида туриб олиб шланкада менга сув сепяпти. Юзимни қўлим билан тўсиб, олдига бордим. Ҳеч нима демасдан уни фавворани ичига итариб юбордим.
— Ярамас қиз. — деди қўли билан юзини артиб.
— Баттар бўлинг, сизга бу ҳам кам. — дедимда итариб юборганим етмагандек шланкани қўлимга олиб устидан сувни сепишни бошладим. Кун кеч бўлгани сари, ҳаво ҳам совий бошлади. Устимдаги ҳўл кийимим баданимни музлатарди. Лекин қайсарлигим тутиб Саидни устидан сувни сепишда давом этардим.
Бир пайт фавворани ичидан чиқдида ўзимни ҳам сувга итариб юборди.
— Мана сенга. Қалай, сув зўр эканми? — деди дир-дир қалтираётганимни кўриб. Раҳми келди шекилли қўлини узатди.
— Қўлингни бер, шамоллайсан бўлмаса. — деди энгашиб. Қараб турдимда, тезда қўлини ушлаб, ўзимга қараб тортдим. Яна қайта сувга йиқилди. Мен эса кулганча сувдан чиқиб кетдим. Уй ичига кирганимдан кейин у ҳам ортимдан сувга тушган мушукдек кириб келди.
Хонамга кириб, кийимимни алмаштирмоқчи эдим, ортиқча кийимим йўқлиги эсимга тушди.
— Шкафни очсанг, сенга лойиқ кийимлар бор. — деди Саид, эшикни қия очиб.
— Раҳмат, лекин кийимларни қаердан олдингиз? — шкафни очсам, ҳақиқатан ҳам мени ўлчамимдаги кийимлар турибди.
— Даданг айтган эдилар.
— Ҳа...
Кечки овқат пайти жимгина ўтирдим. Қаердандир Саидни хонасида кўрган ..тўғрироғи яшириб қўйилган расмлар эсимга тушиб, тилимни тийиб туролмай улар ҳақида сўрадим.
— Боя хонангизда. — дедим секин. — Яъни гиламни тагида мени расмларим ва мен ҳақимдаги маълумотлар бор экан. Уларни қаердан олдингиз? — у менга жаҳл билан қаради-да, кейин кўзларини юмди. Менимча нимадир дейиш учун сабаб излаган бўлса керак.
🌸❄️🌼
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg