#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
- Ҳа адаси, ишдан барвақт келдингизми?- Сурайё опа эрига ағрайиб қаради
- Умид билан бирга ишлайдиган Комилжон телефон қилиб қолди. "Домла, тинчликми? Ўғлингиз ҳеч кимга қарамай дарсини ташлаб кетиб қолди. Машинасини учиртириб кетганидан ҳавотирга тушиб қолдик биз ҳам" деб кўнглимга ғулғула солди. Телефон қилсам ҳеч биринг жавоб қайтармайсан. Нима гап ўзи? Умид қаерда?
- Э адаси , сўраманг. Эл-у юртга шарманда-ю шармисор бўлдик,- йиғлагудек жавоб қайтарди Сурайё опа
- Обидийдангни йиғиштириб бор гапни бир бошдан гапир,-асаби бузилди Адҳам аканинг
- Пешона бир бўлар экан деганлари рост экан. Ўғлим шўрликнинг пешонасига нуқул шунақа телефондан эр топадиган шалтоқлар учрабди.
- Гапни чувалаштирма дедим сенга!-Адҳам ака қисқа-қисқа нафас олар экан.
- Осиё яшшамагурни ўйнаши бор экан, адаси. Ман вилоятга кетганимда уйимизга чақириб олиб роса...Ўша жувонмарг йигит бир вақтлар мен билан ишлаган Одил экан. Ман уни ярим йилдан буён кўрмасдим. Булар ҳов ўшанда топишволишган экан-да. Хуллас ўша Одилнинг хотини ўғлизга хат ёзиб бу бузуқиларни фош қилибди. Қанийди-я? - Сурайё опа бориб дераза токчасида турган хат билан суратларни олиб келди,-мана! Мана исботи! Бунга яна нима дейсиз?
Адҳам ака кўкрак чўнтагига қистирилган кўзойнагини олиб титроқ қўллари билан хатни очиб ўқиди, сўнгра суратларни бирма-бир кўрди.
- Энди нима дейсиз, адаси?-лаби лабига тегмай бобиллади Сурайё опа,- менга қолса ичимдаги шайтоним "Ўша манжалақини сочидан судраб кўчага олиб чиқиб от" деяпти.
- Ўзингни бос!-оғир тин олди Адҳам ака,- салкам элликка кириб унча- мунча одамни танийман деб юргандим. Ҳозир ҳам шу! Менимча бу ерда бир гап борга ўхшаяпти. Ҳаммадан ҳам бу воқеалар айнан сенинг қўшни вилоятга кетганингда бўлгани қизиқ. Яна уйимизга бир вақтлар келиб кетиб юрган йигит билан.
- Бу билан нима демоқчисиз, адаси? - кўзлари олайди Сурайё опанинг,- ана суратларни кўринг, барчасини айтиб турибди-ку бу суратлар?
- Нимани айтиб турибди бу суратлар хўш?! Нимани кўрдинг бу ерда? Келинингни ўша йигитга суйкалган жойи борми? Хўп биттасида қўлига алланима тутқазаяпти? Аммо нима тутқазган билмайсан-ку?
- Смслар-чи? Уларга нима дейсиз?
- Уларгаям ҳеч нима демайман! Ички ишлар идораларига бориб битта ариза ёзамиз-у, телефон компаниясидан ўша смсларнинг тўлиқ вариантини олдирамиз. Умуман олганда бу масалани ойдинлаштириш учун ички ишларга мурожаат қилишга тўғри келади. Мен келинимнинг поклигига ишонаман. Керак бўлса исботлаб, бу ишларнинг ортида ким турганини ойдинлаштирмагунча тинчимайман. Ўша одам топилганда эса қонун олдида ҳам, менинг ёнимда ҳам жавоб беради, ҳа! Ана шундай! - Адҳам ака каловланиб қолган аёлига қараб бош силкиди,- сендан Умид қани деб сўрадим?
- Умидми? Умиднинг бўлган ишлардан тоби қочиб қолди. Қон босими кескин ошиб кетиб... Яқинда "Тез ёрдам" келиб укол қилиб кетди. Ҳозир ухлаяпти.
-Ҳа, ўғлингни босиш ўрнига ёнига кириб оловга обдон керосин сепган бўлсанг керак-да?-Адҳам ака хотинининг эътирозга лаб жуфтлаганини кўриб қўли билан "шошмай тур" деган ишора қилди,- "Йўқ" дейишга шошилма, сени билмасам экан. Феълинг кафтимдаги чизиқлардан ҳам таниш менга. Менга қара, сенга аввалам айтганман, ҳозирам айтаман. Ёшларни ўз ҳолига қўй.
Адҳам ака шундай деб Умиддан хабар олишга кириб кетди. Ўғлининг дорилар таъсирида бир текис ухлаётганини кўриб кўнгли жойига тушди ва изига қайтиб чиқиб яна аёлига юзланди:
- Осиё қани?!
- Қаерда бўларди?- тўнғирлади Сурайё опа,- хонасида.
- Бу ерга чақир, овқатланиб олсин. Ҳали ичига иссиқ ҳам кирмай беҳол бўлиб ўтиргандир. Туҳмат балоси каммиди унга?
- Балки туҳмат бўлмаса-чи? - икки қўлини белига қўйиб чақчайди Сурайё опа,- унда нима дейсиз?
- Нима дейишимни ўшанда кўрасан!- асаби бузилди Адҳам аканинг,-айби исботланмаган гумондорларга ҳам жиноятчиларга ўҳшаб муомала қилинмайди. Осиёнинг айби исботландими? Йўқми? Ҳали бир-иккита расмингни менга пеш қилма! Уларни далил деб ҳисобламайман, тушундингми?